ҲИНД ЁЗУВИ

ҲИНД ЁЗУВИ — Жан. ва Жан.Шарқий Осиёда тарқалган, келиб чиқишидаги умумийлик ва алифболари тузилишидаги ягона (фонетик) тамойилга кўра ўзаро боғлиқ кўплаб ёзувлар гуруҳи. Ҳинд ёзуви кўринишлари Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон, Непал ва Шри Ланканинг ўзидан ташқари уларга қўшни ҳудудларда — Тибет ва Марказий Осиёда, Бирмада, Ҳиндихитой ярим ороли ҳамда Индонезияда ҳам тарқалган. Ҳинд ёзуви нингасосан мил. 1-минг йилликда Ҳиндистонга чегарадош мамлакатларга кириб келиши бу ҳудудларга будда дини ва адабиётининг тарқалиши билан боғлиқ. Ҳинд ёзувининг кўринишлари сони 20— 30 та оралиғида бўлиб, жадвалда уларнинг баъзи муҳимлари-гина кўрсатилди.

Ҳиндистонда ёзув камида 5 минг йиллик тарихга эга. Дастлаб ўқилган ёдгорликлар (мил. ав. 3-а. га мансуб) кейинги ёзувлар учун асос бўлган бўғинли браҳми ёзувида битилган бўлиб, бу ёзув чапдан ўнгга қараб ёзилган. Ҳиндистоннинг шим.-ғарбида мил. ав. 3-а. дан мил. 5-а. гача браҳми билан бир қаторда кҳарўштҳи ёзуви ҳам мавжуд бўлган, лекин кейинчалик секин-аста браҳми томонидан сиқиб чиқарилган. Браҳми ёзувининг илк ёдгорликларидаёқ унинг маҳаллий кўринишлари ажрала бошлайди. кейинчалик улар асосида Ҳинд ёзувининг 3 асосий; шим., жан. ва жан.-шарқий тармоғи шаклланади.

Алифбо ҳарфлари қатъий вертикал ва горизонтал чизиқлардан бурчак ҳосил қилиб ёзиладиган шим. тармоққа қуйидаги ёзувлар киради:

1) 6—10-а. ларда Марказий Осиёда санскрит, сак ва б. тиллардаги матнларни ёзиш учун қўлланган гупта ёзуви;

2) 7-а. дан ҳоз. гача бир неча кўринишда ишла-тилган тибет ёзуви,3) 7—8-а. ларда шаклланган ва 10—11-а. лардаги қўлёзмаларда қайд этилган н а г а р и ёзуви; унинг кейинги даврдаги шакли — деванагари Шим. Ҳиндистондаги асосий ёзувга айланади, ҳиндий, маратҳий ва б. тилларда, санскритча матнларни ёзиш ва нашр этишда қўлланади;

4) 8-а. дан Кашмирда ишлатиладиган шарада ёзуви;

5) 12-а. дан Непалда қўлланган ва ҳоз. кунларда деванагари томонидан сиқиб чиқарилаётган невари ёзуви;

6) 15-а. да шаклланган ва бенгал, ассом, санскрит тилларида қўлланадиган б е н – гал ёзуви;

7) бошқа алифболардан ҳарфлар устидаги горизонтал чизиқ ўрнига ёй шакли қўлланиши билан фарқ қиладиган о р и я ёзуви;

8) нагарининг курсив шаклидан келиб чиқ-қан ва ҳарфлар устида чизиқнинг йўқлиги билан ажралиб турадиган гу-жарот ёзуви;

9) 16-а. да сикҳлар томонидан жорий этилган панжоб ёзуви — гурмукҳи. Булардан ташқари, турли ёзишмаларда, савдо ва иш юритиш соҳаларида ишлатиладиган кайтҳий (ҳиндий тили тарқалган жойларда), маҳажаний (Ражастҳан штатида ва шу ердан чиққан савдогарлар орасида); ланда (Синд ва Пан-жобда), мўдий (Маҳараштрада) ва б. ёзув турлари мавжуд.

Ҳинд ёзувининг жан. тармогига 5—6-а. дан шаклланган, бироқ қўлёзмаларда 16-а. дан бошлаб қайд этилган грантҳа ёзуви (санскритча матнларни ёзиш учун қўлланган) ҳамда жан. Ҳиндистондаги замонавий 4 адабий тил — каннада, телугу, малаялам ва тамил тилларидаги матнларни ёзишда қўлланадиган алифболар киради. Бу тармоқдаги ёзувлар ҳарфларнинг ду-малоқ шаклда ёзилиши билан ажралиб туради.

Ҳинд ёзувининг жан.-шарқий тармоги Ҳиндистондан ташқарида ва асосан қад . – пали ёзуви асосида шаклланган син-гал, кхмер, лаос, тай ёзувларини, шунингдек, Ҳиндихитой ва Индоне-зиядаги эски ёзувларни қамраб олади.

Мазкур ёзувларнинг шакли шамойилидаги ўхшашлик улар қўлланадиган тилларнинг фонологик жиҳатдан ўхшашлигини англатмайди. Мас, деванагари ёзуви қиндий тилига нис-батан ҳарф-товуш ёзуви ҳисобланса-да, бошқа кўпчилик тилларда фонема ва графема ўртасидаги нисбатнинг у ёки бу даражада бузилганлиги кузатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ҲИНД ЁЗУВИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҲИНДИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты