ГЕНЕТТА

ГЕНЕТТА (Genetta) — йиртқич даррандалар туркумининг виверрасимонлар оиласига мансуб авлод. Бир неча тури бор. Асосан, Африка саванналарида ва тропик ўрмонларда яшайди. Европа генеттаси (Genetta genetta) Испания ва Франция ўрмонларида учрайди. Танасининг уз. 55 см, думи 40 см ча. Анал безлари ҳидли модда ажратади. Териси калта ва майин оч кулранг жун билан қопланган, танасининг икки ёнида ҳар хил шаклдаги қора доғлари бор. Думи қора, 7—8 тача оқ ҳалқаси бор. Тунги ҳайвон; майда кемирувчилар, қушлар ва турли ҳашаротлар билан озиқланади. Баъзан уй паррандаларига ҳам ҳужум қилади. Қўлга тез ўрганади. Майда кемирувчиларни йўқотиш мақсадида уйда асралади. Мўйнасидан фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕНЕТТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЕР
ИСПАНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты