ҲОМИЛА

ҲОМИЛА — она қорнида 2-ойнинг охиридан (9-ҳафта) бошлаб туғилиш вақтигача (40-ҳафта) ривожланаётган пушт (эмбрион). 9-ҳафтада Ҳомила инсон қиёфасига киради (бу даврда Ҳомиланинг боши, кўзи, бурни, оғзи, танаси, қўлоёқлари аниқ бўлади). Бир аку-шер ойи (28-кун)да ҳомила тухумидан пушт ва унинг пардаси ривожланиб, Ҳомила шакллана бошлайди. 2-ойнинг охирида Ҳомила бўйи 3,5 см, вазни 4 г; 3-ойнинг сўнгида Ҳомила бўйи 8—9 см, вазни 40 г ча бўлиб, боши катталашади, жинси шаклланади, қўл-оёқ ҳаракатлари суст бўлади. 4-ой охирига келиб Ҳомила бўйи 16 см, вазни 120 г га етади, қўл-оёқ ҳаракатлари фаоллашади (лекин ҳали онага сезилмайди), жинси аниқлашади. Ҳомила 5 ойлик бўлга-нида бўйи 24—26 см, вазни 280—300 г, териси нозик, қип-қизил бадани майин туклар билан қопланади; ҳара-катлари онага сезила бошлайди. Она қорпига қулоқ тутилганда Ҳомила юраги ураётгани билинади. 6-ойнинг охирида Ҳомила серҳаракат бўлиб, бўйи 30 см, вазни 600—700 г га етади. 7-ойнинг сўнгида Ҳомила бўйи 35 см, вазни 1000 — 1200 г га етади (расм); бу даврда Ҳомила тирик туғилиши мумкин, лекин чала ҳисобланади, бироқ махсус парвариш қилинса, яшаб кетади (қ. Чсиш туғилган бола); 8 ойликда Ҳомиланинг бўйи 40 см, вазни 1500—1600 г ча келади. 9-ойнинг охирида Ҳомила бўйи 45 см, вазни 2400—2500 г га етади, тери ости ёғ қавати қалинлашади, баданидаги туклар камаяди, териси силлиқлашиб, пушти рангга киради, сочлари узаяди. 10-ой охирида (9 календарь ойига тўғри келади) Ҳомила етилиб туғилади; бўйи 50 см, вазни 3200—3500 г бўлади. Ҳомила тараққиётининг ўзига хослиги унинг она қорнида бўлиши билан ифо-даланади; унда бош мия пўстлоғи тўла-тўкис тараққий этмаган бўлиб, асосий ҳаётий функииялар (озиқланиш, нафас олиш, ажратиш) пла-цента билан узвий боғланган орқа мия орқали бошқарилади; плацента Ҳ. билан киндик орқали боғланади. Ҳомила она организмидан ўзининг ўсиши ва ривожланиши учун зарур озиқ моддалар (оқсил, ёғ, углеводлар), туз, сув, витаминлар, шунингдек, кислородни қон томирлар орқали олиб, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни чиқаради ва ҳ. к. Шунинг учун айрим касалликлар (юрак пороклари, гипертония, қандли диабет, инфекцион касалликлар), нотўғри овқатланиш, режим бузилиши, атроф-муҳитдаги зарарли омиллар (ишлаб чиқаришдаги заҳарли моддалар, вибрация, нурланиш), ич-килик ичиш, чекиш ва б. натижасида плацента функциясининг бузилиши Ҳомиланинг ўсишига, айниқса, ҳомила-дорликнинг дастлабки 3-ойида, ҳомила аъзоларининг тараққиёт даврида ёмон таъсир кўрсатади. Бу даврда Ҳомиланинг ўсишида қатор ўзгариш ва нуқсонлар пайдо бўлиши, жумладан, Ҳомила тўла етилмаслиги, у мажруҳ бўли-ши, ўлик туғилиши ёки ўз-ўзидан тушиши, шунингдек, асфиксия, калла суягининг шикастланиб туғилиш ҳоллари учраши мумкин. Ҳомиладорликнинг 4-ойидан Ҳомиланинг турли таъсиротларга нисбатан сезгирлиги бир қадар пасаяди. Гигиена қоидаларига риоя қилиш — овқатланиш, меҳнат қилиш ва дам олишни тўғри уюштириш Ҳомиланинг нормал ўсишини таъминлайди, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган нохушликларни (ўлик туғиш, чилла даврида ўлиш ва ҳ. к.) олдини олади.


Кирилл алифбосида мақола: ҲОМИЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты