ҲОМИЛАДОРЛИК, оғир оёқлик — уруғланган тухумҳужайранинг она организмида ривожланиб, етук ҳомилага айланишидан иборат физиологик жараён. Аёл тухумдонида етилиб чиққан тухумҳужайранинг эркак жинсий ҳужайраси билан қўшилиши (уруғланиши)дан бошланади ва ўрта ҳисобда 280 кун, яъни 10 қамарий ой давом этади.
Уруғланиш бачадон найида рўй беради. Уруғланган тухумҳужайра бача-дон найининг чувалчангсимон қисқариши туфайли бачадон бўшлиғига қараб сурилиб боради, шу вақтда у майин туклар (ворсинкалар) билан қопланиб, кўп ҳужайрали эмбрионга айланади, ўша туклар ёрдамида бача-дон шиллиқ пардасига пайвандланиб олади. Шу вақтдан бошлаб ҳомила шакллана бошлайди ва аёл организмидаги баъзи системалар функцияси тегишлича ўзгариб боради. Эмбрионнинг бачадонга пайвандланган жойида туклар жуда ўсиб кетади ва улардан плацента, яъни йўлдошнинг таркибий қисми — бола ўрни ҳосил бўлади, у киндик орқали ҳомила билан туташади. Киндик қон томирлари бўйлаб плацента орқали она организмидан ҳомилага озиқ моддалар, кис-лород келиб туради ва ҳомиладан келадиган алмашинув маҳсулотлари чиқиб кетади.
Бачадон найларининг турли касалликларида тухумҳужайранинг бачадонга қараб сурилиб келишига тўсқинлик қиладиган ўзгаришлар оқибатида тухумҳужайра бачадон найига пайвандланиб қолиши мумкин (қ. Банадондан ташқари ҳомиладорлик).
Ҳомиладорлик даврида аёл организмида ҳар хил функционал ўзгаришлар рўй бериб, ҳомиланинг яхши ривожланиб бориши учун қулай шароитлар юзага келади. Бу даврда марказий нерв системаси функцияси бир қадар ўзга-риб, натижада орқа миянинг қўзға-лувчанлиги пасаяди, бу — бачадон мускулларининг бўшашиши ва унинг тинч ҳолатда бўлишига олиб келади.
Ҳомиладорлик пайтида ҳосил бўладиган сариқ тана ва плацента ҳомиланинг ой-куни етиб тугилиши учун зарур гормонлар ишлаб чиқаради; плацентадан ишланиб чиқадиган ва б. гормонлар таъсирида сут безлари катталашиб, Ҳомиладорлик охирига борганда, ундан оғиз сути, чилла даврида эса сут кела бошлайди. Бачадонда ҳам талайгина ўзгаришлар рўй беради: у ҳам бўйига, ҳам энига қараб ўсиб, плацентага қон олиб келадиган йирик ва майда қон томирлари ниҳоятда кўпаяди. Аёл чуқурроқ нафас оладиган бўлиб қолади, бу — қоннинг кислород билан кўпроқ тўйинишини таъминлайди. Юракнинг қис-қариш хусусияти сезиларли даражада кучаяди, натижада кислород билан тўйинган қон аёлнинг ҳаёт учун муҳим аъзоларига, жумладан бачадонига тезроқ етказиб берилади. Буйраклар ҳам зўр бериб ишлаб, она организмидагина эмас, балки ҳомилада ҳам пайдо бўлган алмашинув маҳсулотларини ажратиб чиқариб туради. Кўмикда эритроцитлар ҳосил бўлиши тезлашади, яъни қон миқдори кўпаяди, қон томирлари кенгайиб, газ алма-шинуви кучаяди. Шу боис ҳомиладор организмидаги аъзо ва системаларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаш ҳамда ҳомила ривожланадиган қулай шароит вужудга келтириш учун озиқ моддалар ва кислород кўп бўлиши керак. Ҳомиладорнинг аҳволи ва ўзини қандай тутиши кўп жиҳатдан Ҳомиладорликнинг нормал кечиши, ҳо-миланинг кейин қандай ривожланиб бориши ва бўлғуси боланинг соғли-ғини белгилаб беради. Ҳомиладор аёлнинг бирор касаллик (грипп, сил, рев-матизм, ангина, қандли диабет, кам-қонлик, жигар, буйрак, юрак касалликлари ва б.) билан оғриши, нотўғри овқатланиш, кун тартибини бузиши, врач буюрмаган дориларни ичиши ҳомила тараққиётига ёмон таъсир қилиши мумкин.
Ҳомиладорлик чоғида турли асоратлар бўлмаслиги учун мумкин қадар барвақт (ҳайз тўхташи б-н) аёллар маслаҳатхонасига бориб, текширувдан ўтиш ва керакли маслаҳатлар, зарур бўлса, тегишли даво олиш лозим. Ҳомиладорлик даврида аёл ўз бадани ва кийим-кечаклари тозалигига алоҳида эътибор бериши керак.
Ҳомиладорлик нормал ўтаётган бўлса, аёл одатдаги турмуш тарзини ўзгартириши шарт эмас, у ўз юмушларини дам олибдам олиб бажаравериши мумкин. Фақат оғир нарса кўтармаслик, қал-тис, кескин ҳаракатлар қилмаслик мақ-садга мувофиқ.
Тиниқиб ухлашнинг аҳамияти бор, аёл камида 8 соат ухлаши, кечқурун ётишдан олдин очиқ ҳавода бир оз сайр қилиши ва хонани шамоллатиши тавсия этилади. Соғлом ҳомила-дорларнинг врач тавсиясига кўра ҳаво ва қуёш ванналари қабул қилишига рухсат этилади. Ҳомиладорлик нормал ўтаётган бўлсагина аёл дарё ва анҳорларда чўмилиши мумкин. Ҳомиладорликнинг биринчи кунларидан бошлабоқ очиқ ҳавода имкони борича кўпроқ бўлишга ҳаракат қилиш лозим, чунки одам уй ичида ўтираверса кислородга ёлчимай қоли-ши, натижада ҳар хил асоратлар юз бериши мумкин.
Ҳомиладорликнинг эсон-омон ўтиши ва ҳомиланинг яхши ривожланиб бориши учун асосий шартлардан бири яхши овқатланишдир; овқат тўйимли, хилма-хил, оқсиллар ва витаминлар (айниқса С витамини) га бой бўлиши керак. Ҳомиладорликнинг охирги ойларида ёғлиқ ва хамир овқатларни кўп тановул қилиш ярамайди, чунки бундай овқат ҳомиланинг анча катталашиб кетиши ва туғишнинг қийинлашиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Соғлиқ ўзгарган баъзи ҳолларда, мас, баданга шиш келганида врач одатда тузсиз парҳез буюради. Ҳоми-ладор аёл енгил бадан тарбия машқларини қилиб туриши лозим. Ҳомиладорлик даврларига қараб махсус гимнастика машқлари комплекси тавсия этилади (буни фақат врач буюради). Мунтазам бадан тарбия машқларини қилиб турувчи аёлларнинг тез ва эсономон кўзи ёрийди.