ҲУСНБУЗАР

ҲУСНБУЗАР — ёғ безлари фаолиятининг бузилиши натижасида терига турли хил тошмалар тошиши. Бир неча хил Ҳуснбузар бор. Оддий Ҳуснбузар (йигит гули) кўпинча йигит-қизлар балоғатга етиш даврида юз, кўкрак ва энса терисида пайдо бўлади. Бу даврда ёғ безлари зўр бериб ишлайди. Юз, кўкрак ва елкаларда ёғли себорея аломатлари кузатилиб, тери ялтираб туради, ундаги майда тешиклар кенгайиб, кўзга ташланадиган бўлиб қолади, баъзи ерларда тери апельсин пўстига ўхшаб кўринади. Шу тешикларга ва соч халтачаларига ёғ йиғилиб қолиши натижасида қора нуқталар пайдо бўлади, улар ситилса, йиғилиб қолган ёғ чувалчангга ўхшаб буралиб чиқади. Агар шу ёғга йиринг пайдо қилувчи микроблар тушса, яллиғланиш жараёни ривожланади. Тери қиза-риб шишади ва сизлоғич пайдо бўлиб, катталашади, оғрийди, ўртасидан соч чиқиб туради, мадда бойлайди, кейинчалик у ёрилиб, ичидан йиринг чиқади. Бора-бора ўрнида қорамтир доғ қолдириб, йўқолиб кетади.

Баъзан терининг чуқур қаватида ёғ йиғилиб, шиш пайдо бўлади ва йиринг бойлайди, кейинчалик пишиб ёрилади, охири чандиқ ҳосил қилиб, битиб кетади. Эркакларда кўпинча йиғилган Ҳуснбузар учрайди ва узоқ вақт туради, яллиғланиш аломатлари унча кучли бўлмайди. У бир ерда битиб, бошқа ердан чиқаверади; 30—35 ёшда анча камаяди.

Ёғ безидан кўплаб ажралиб чиқаётган ёғ тери юзасига чиқиб кетолмай, безнинг бирон ерида йиғилиб қолади. Шу без яқинидаги тери мугуз қаватининг ҳужайралари ҳам қўшилиб, ёғ бези йўлини бутунлай беркитиб қўяди ва мошдек, баъзан эса ундан каттароқ оқ тугунча ҳосил қилади, бу оқ Ҳуснбузар деб аталади.

Оқ Ҳ., одатда, яллиғланмайди, кишига азоб бермайди, фақат юз ҳус-нини бузади; у кўпинча пешанада уч-райди. Нефть маҳсулотлари ва ёнилғилар билан ишловчи ишчилар тирсаги-да, баъзан терининг бошқа очиқ жо-йида ёғ безларининг коваклари очиладиган тешикларга нефть, ёнилғи, кўмир чанглари йиғилиб, ёғ безлари йўлини бекитиб қўяди ва Ҳуснбузар пайдо қилади. Бу касбга алоқадор Ҳуснбузар дир.

Нерв системаси, ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, сил, меъдаичак касалликлари туфайли ҳам Ҳуснбузар тошиши мумкин.

Одатда Ҳуснбузар қишда совуқда кўп тошади; бунга совуқда ёғ қотиб қолиб, ёғ безлари ковакларидан равон чиқиб кетолмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Баъзан Ҳуснбузар тошишига қази, сур гўшт, тузланган балиқ, икра, шоколад ейиш, шунингдек, қабзият сабаб бўлади. Ҳуснбузар тошишига мойил кишилар мумкин қадар шу таомлардан парҳез қилишлари зарур. Врач маслаҳати билан қуёш нурида тобланиш, денгизда чўмилиш, спорт билан шуғулланиш, очиқ ҳавода сайр қилиш, организмни чиниқтириш Ҳ. тошишининг олдини олади.

Терини тўғри парвариш қилиш \ам муҳим аҳамиятга эга. Яллиғланган тошмалардаги қора нуқталарни ситиш ярамайди, акс ҳолда дард улғайиб кетади. Врач рухсатисиз ҳар хил кремлар суртмаслик керак.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУСНБУЗАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
СЕБОРЕЯ
1 отряд - Позитивчик


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты