ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК

ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК, юри дик жавобгарлик — ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбурлов чораларини қўллаш. Бу чоралар шахсий (озодликдан маҳрум этиш), мулкий (жарима), ташкилий (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ишдан бўшатиш) тусда бўлиши мумкин. Ҳуқуқий жавобгарлик ўз хусусиятига кўра, сиёсий, ахлоқий ва б. жавобгарликлардан фарқ. қилади. Ҳуқуқий жавобгарлик ҳуқуқбузарликнмж турларига мувофиқ қуйидагиларга бўлинади: жиноийҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурийҳуқуқий, инти-зомий-ҳуқуқий жавобгарлик. Ҳ. ж. да адолатлилик, инсонпарварлик, қонунийлик асослантирилганлик, ҳуқуқ бузилган ҳолда жавобгарликнинг муқар-рарлиги, индивидуаллик (фақат айбдор шахснинг ўзига нисбатан жавобгарлик), мақсадга мувофиқлик каби тамойилларга амал қилинади. Зарурий мудофаа (шахс, жамият, давлат манфаатлари ҳимоясидан келиб чиқиб, зарар етказувчига нисбатан зарурий мудофаа доирасида қаршилик кўрсатиш ёки зарар етказиш); охирги зарурат (шахс жамият, давлат манфаатларига хавф тугдирадиган ҳолатларда, бу хавфнинг олдини олишга қаратилган чоралар доирасидаги ҳаракатлар); касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик; муомалага лаёқатсизлик; казус (тасодифлар) ва ш. к. юридик жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳисобланади. Юридик жавобгарликни амалга ошириш учун ваколатли органнинг ҳуқуқни қўллаш акти зарур бўлади. Бундай актлар суднинг қарори, маъмурият буйруғи бўлиши мумкин.

Нурмат Сабуров, Шаҳзод Сайдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДАВЛАТ
ТОШКЕНТ
ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ
ЮРИДИК ШАХС


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты