ГЕРПЕС

ГЕРПЕС (herpes; лот. herpo — ўрмалаб юрмоқ) — вируслар қўзғатадиган касаллик, бунда баданнинг турли қисмида тери қизариб, ғуж-ғуж майда пуфакчалар ҳосил бўлади. Касаллик манбаи бемор ёки вирус ташувчи ҳисобланиб, соғлом кишига улар билан мулоқотда бўлганда юқади. Совқотиш, шамоллаш, интоксикация, инфекцион касалликлар (грипп, зотилжам ва б.) оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Оддий ва ўраб олувчи Герпес фарқ қилинади. Оддий Герпес билан бир ёшгача бўлган болалар деярли оғримайди (онадан ўтган иммунитет ҳисобига); кейинчалик иммунитет кучи сусайиб, қулай шароит туғилса, касаллик рўй бериши мумкин (янгқ. Учуқ). Ўр а б олувчи ёки белбоғсимон Герпес (herpes zoster)HH фильтрланувчи нейротроп вирус қўзғатади (varicella zoster); у ўзининг жуда кўп хусусиятлари билан сувчечак вирусига ўхшаб кетади, шу боис адабиётларда Герпеснинг бу хилини сувчечак вируси қўзғатади дейилади. Касалликнинг инкубацион даври 7-8 кун, мустақил ёки бирор бошқа касаллик (зотилжам, плеврит ва б.) асорати сифатида намоён бўлиши мумкин. Герпеснинг бу тури фақат катта ёшли кишиларда учрайди. Бунда баданнинг муайян нерви ёки нерв тармоклари бўйлаб гиперемияланган соҳага, аксарият тананинг бир томонига пуфакчалар тошади. Тошмалар тошишидан олдин беморнинг кўнгли беҳузур бўлиб, боши оғрийди, бирор нерв пояси бўйлаб тутиб-тутиб турадиган оғриқ ҳамда худди шу жойларнинг ачишиб туриши кузатилади. Пуфакчалар пўсти қаттиқ, ичи тиниқ суюқликка тўла бўлади, бора-бора суюқлик лойқалана бошлайди. Пуфакчалар бир-бирига қўшилиб, қатор жойлашади, улар атрофи қизариб туради. Пуфакчалар кўз, қулоқ, қовурғалараро нервлар, шунингдек бўйин, бел нервлари ва нерв тармоклари бўйлаб тошади. Герпес тошган соҳа қаттиқ тортишиб оғрийди, пуфакчалар ёрилиб қўнғир қора қўтир пўстлар ҳосил бўлади. 2—3 ҳафтада касаллик аломатлари йўқолиб, бемор тузалади, баъзан пуфакчалар даврий равишда янгидан тошиб туриши мумкин. Тошмалар йўқолиб кетгач, шу жойларда мускуллар парез» ва невралгия сезилади. Пуфакчалар ўрнида иккиламчи гиперпигментли доғлар, оғир шаклларида эса чандикди ёки атрофияли ўзгаришлар қолади. Касаллик енгил кечганда ўз-ўзидан тузалиб кетиши ҳам мумкин. Ўраб олувчи Герпес оғирроқ кечганида бемор иложи борича ўринда ётиб врач назорати остида даволаииши лозим. Беморнинг ёшига қараб аутогемотерапия, гаммаглобулин, антибиотиклар, витаминлар, физиотерапия (ультратовуш, диатермия ва ҳ. к.) ва маҳаллий муолажалар (малҳамлар) буюрилади. Герпеснинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, мавсумга қараб кийиниш (совқотмаслик ёки жуда исиб кетмаслик), шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕРПЕС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Сплин - Вирус
Сплин - Вирус
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты