ИБРОҲИМ I

ИБРОҲИМ I Дарбандий (? — 1417) — дарбандия сулоласи асосчиси, Ширвон шоҳи (1382—1417). И I ривоятларга кўра, Ануширвон наслидан бўлиб, давлатни адолат ва тадбиркорлик билан идора қилган. Амир Темур билан Тўхшамишнпнг манфаатлари Озарбайжонда тўқнаш келганда (1385—86) у Ширвонни мустаҳкамлаш ва унга Озарбайжоннинг бўлак ерларини бирлаштириш сиёсатини усталик билан амалга оширган. Чунончи, Иброҳим I Амир Темурдек жаҳонгирга қаршилик кўрсатмоқ аклдан эмаслигини идрок этиб, дарҳол унинг номига хутба ўқитган, танга зарб қилдирган. Сўнг, катта ҳадялар билан йўлига пешвоз чиқиб, унга итоаткорлик билдирган ва бу билан у ўз жони, тахти ҳамда мамлакатини омон саклаб қолган. Амир Темур ва-фот этгач (1405), И. I темурийлар ўртасида бошланган тахт учун курашдан фойдаланиб, Озарбайжон мулкдорлари ёрдамида Ширвон мустақиллигини тиклаган, Гуржистон билан иттифоқликда Табризни эгаллаган (1406). Пекин у иттифоқчилари — Кахетия подшоҳи ва Шеки ҳокими б-н биргаликда қора қўюнлиларга қарши жанг қилиб енгилгач (1410), Ширвон яна ўз мустақиллигини йўқотган.


Кирилл алифбосида мақола: ИБРОҲИМ I ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
ОЗАРБАЙЖОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий