ГИДРОМОДУЛЬ

ГИДРОМОДУЛЬ (юн. hydor — сув, лот. modulus — ўлчов) — муайян вақт давомида 1 га экинини суғоришга сарфланадиган ўртача сув миқдори. T. (q) 1 га ерга л/сек ҳисобида ифодаланади. Суғориладиган дала Гидромодуль —бевосита суғориладиган пайкалга берилган сувнинг ўртача миқдорини билдиради.

Суғориш тармоғидаги сув сарфини топиш учун барча сув бериш Гидромодуль лари аниқланади ва суғориш тармоғининг иш жадвали режаси ёки системанинг сувдан фойдаланиш режаси тузилади. Жадвалда ҳар бир экинга алоҳида сув бериш Гидромодуль ининг катталиги кўрсатилади. Бу жадвал маълумотлари асосида вертикал ўқ бўйича q нинг, горизонтал ўқ бўйича қийматлари белгиланиб, Гидромодуль графиги чизилади. Графикни тартибга солиш ёки тўлдириш учун ҳар бир экин кўтарадиган чегараларда сув бериш даври давомийлиги ўзгартирилади; баъзида эса сугориш нормаси сақланган ҳолда сув бериш нормаси ўзгартирилади. Ғалла-ғўза-беда алмашлаб экиш экинлари учун Гидромодуль неттонинг тахминий кўрсаткичлари қ. х. экинлари грунт сувлари намидан фойдаланмайдиган шароитларда Ўрта Осиё минтақаларида 1 га учун максимал Гидромодуль нетто 1,05—0,8 л/с (жан. р-нларда кўпроқ, шим. р-нларда камроқ).

Машарип Бақоев.


Кирилл алифбосида мақола: ГИДРОМОДУЛЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛМАШЛАБ ЭКИШ
ЕР
ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИ
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты