ГИДРОМОРФ ТУПРОҚПАР

ГИДРОМОРФ ТУПРОҚПАР — грунт сувларининг яқин бўлиши (0,5-3,0 м) натижасида доимий капилляр намланиш таъсирида шаклланган тупроқдар. Ўрта Осиёда суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпини Гидроморф тупроқпар ташкил этади. Геоморфологик шароитлари ва намланиш режимига қараб аллювиал ва саз (булок) режимидаги Гидроморф тупроқпарга бўлинади. Аллювиал режимдаги Гидроморф тупроқпар йирик дарё сувидан таъминланиб турувчи грунт сувлари яқин бўлган қайирларда, қуйи дарё терассаларида ва ҳоз. дельталарда шаклланган. Сирдарё, Амударё, Чирчиқ, Оҳангарон, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё ва б. дарёларнинг соҳилларида тарқалган. Саз режимидаги Гидроморф тупроқпар сой ва конуслараро пастқамлик ёйилмаларининг периферик ҳамда ўрта қисмларида, шунингдек тоғ ён бағри текисликларида тоғ грунт оқимининг нурашидан вужудга келган кичик ёпиқ депрессия (ботиқ)ларда шаклланади. Бундам режимдаги тупроқлар Тошкент, Самарканд, Мирзачўл воҳаларида, Китоб-Шаҳрисабз ҳавзаларида, Сурхондарёнинг юқори ва ўрта оқими, шунингдек Ғарбий Фарғона ва б. жойларда учрайди. Минераллашган грунт сувларининг секин силжиши (чўл ва сур тупроқ минтақасининг қисман пастки зоналарига хос) натижасида шўрланган Гидроморф тупроқпар ва шўрхоклар вужудга келади. Тарқалиш ҳудудига кўра Г. т. чўл зонаси ва бўз тупроқ минтақасидаги ўтлоқи, ботқоқи ва шўрхок тупроқларга ажратилади.

Гидроморф тупроқпар даги тупроқ-грунт қатламининг доимий сернам бўлиб туриши ўзига хос ўсимликларнинг ривожланишига, чиринди ҳосил бўлиш, шунингдек сувли ва б. қатламининг доимий сернам бўлиб туриши ўзига хос ўсимликларнинг ривожланишига, чиринди ҳосил бўлиш, шунингдек сувли ва б. қатламлардаги тикланиш жараёнларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Шунинг учун Гидроморф тупроқпарнинг чириндили қатлами автоморф тупроқларникига нисбатан қалин, глейланиш, шунингдек карбонатли ва гипсли қатламлар чуқурроқ жойлашган бўлади. Чўл зонасининг ёш қайир-аллювиал ўтлоқи тупроқдарида чириндининг миқдори 0,3—0,5%, ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқи тупрокларда 7—10%, торфли-ботқоқларда эса 20%ни ташкил этади. Гидроморф тупроқпар ўзлаштирилганда, ўз хусусиятлари ва тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари билан қўриқ ерлардан кескин фарқ қилувчи воҳа тупроқдари ривожланади.

Ориф Комилов.


Кирилл алифбосида мақола: ГИДРОМОРФ ТУПРОҚПАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМУДАРЁ
ҲИНДИСТОН
ДАРЁ
ФРАНЦИЯ


Комментарии 1

жандос
ярим гидроморф тупроклар деганимиз нима жавоб учун олдиндан рахмат
14 мая 2023 14:41

Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты