ГИДРОЭЛЕКТР СТАНЦИЯ

ГИДРОЭЛЕКТР СТАНЦИЯ (ГЭС) – сув оқимининг энергиясини гидравлик турбиналар ёрдамида электр энергиясига айлантириб берадиган гидротехника иншоотлари ва энергетика жиҳозлари мажмуи. Гидротехника иншоотлари тўғон ёнидаги, деривацион ва аралаш турларга бўлинади. Тўғон ёнидаги ГЭСларда тўғон ёрдамида сув сатҳи кўтарилиб, керакли босим ҳосил қилинади. ГЭС биноси 3 хил жойлаштирилади:

1) тўғон ёнида;

2) тўғондан четрокда;

3) тўғондан пастда, дарё ўзанида. Тўғон ёнида ва дарё ўзанида қуриладиган ГЭС ларда сув босимини тўғон ҳосил қилади. Бундай ГЭС лар суви кўп бўлган, текис оқадиган тоғ дарёларига, сойликларнинг торайган жойига қурилади. Буларга Қайроққум, Туямўйин ва Чордара ГЭСларини кўрсатиш мумкин. Деривацион (ГЭС нинг ст-я узелига сув кувурлари, канал ёки туннель воситасида олиб келинадиган) ГЭСлар ўрта ва юқори босимли бўлиб, босим деривация канали ёрдамида ҳосил қилинади. Бундай ГЭС ларга Чорвоқ, Фарҳод ва Бўзсув каналидаги ГЭСлар киради. Аралаш ГЭС ларда босим, асосан, дарёдаги гидротехника иншоотлари ва қисман деривация канали ёрдамида ҳосил қилинади. ГЭС иншоотлари мажмуига дарё ўзанини тўсиб босим ҳосил қиладиган бош иншоот (тўғон), ГЭС биносига сув етказиб берадиган канал, ст-я босим узели (СБУ) ёки босим сув қувури, сув сатҳини ва сарфини тартибга солиб турадиган, ортиқча сувни чиқариб ташлайдиган ва б. автоматик қурилмалардан иборат иншоотлар; сув энергиясини бевосита электр энергияга айлантириб берадиган гидроагрегат (турбина билан генератор) ўрнатилган машина зали ва фойдаланиб бўлинган сувни чиқариб ташлайдиган иншоотлар киради. Махсус гидротехника иншоотлари билан ГЭС турбиналарига келтирилган сув турбинанинг иш ғилдирагини, унга ўрнатилган ўқни ва ўқ билан бириктирилган генераторни айлантириши натижасида электр энергия ҳосил бўлади. Электр энергия махсус қурилмалар воситасида истеъмолчиларга етказиб берилади. Ҳозир барча ГЭС ларнинг иши автоматлаштирилган. Бир неча автоматлаштирилган ГЭС лар узоқдан туриб (қўшни ГЭС дан ёки энергосистеманинг бошқариш пультидан) бошқарилади. кам (5 МВт гача), ўрта (5—25 МВт) ва катта (25 МВт дан юқори) қувватли хилларга бўлинади. Дарёнинг энергетика ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш учун ГЭС лар каскад тарзида, яъни дарё оқими бўйича маълум масофада жойлаштирилади. Бундай ГЭС каскадларига Ўзбекистондаги Тошкент (Бўзсув, Бўрижар, Оқтепа, Шайхонтоҳур ГЭС лари); Қодрия (Қодрия, Қибрай, Салар, Оққовоқ-2); Чирчиқ (Товоқсой, Оққовоқ); Қуйи Бўзсув (ГЭС-14, ГЭС-18, ГЭС-19, ГЭС-22, ГЭС-23); Ўрта Чирчиқ (Чорвоқ, Ҳожикент, Ғазалкент); Шаҳрихон (ГЭС5А, ГЭС-6А, ГЭС-ЮФК-1, ГЭС-4А ЮФК-3); Самарканд (ГЭС-1Б, ГЭС2Б, ГЭС-ЗБ, ГЭС-5Б) ГЭС каскадлари киради. ГЭС лар ичида гидроаккумуляцияловчи электр станция (ГАЭС) ва кўтарилиш сув электр станция (ПЭС) алоҳида ўрин тутади. ГАЭС лар йирик энергетик тизимларда кўп энергия талаб қиладиган (тиғиз) вақтлардаги энергияни тўлдириб туриш учун қурилади. хусусияти энергетик тизимдаги баъзи вақт оралиғида бўш бўлган электр энергиядан фойдаланишга асосланган. Бу вақтда ГАЭС насос режимида ишлаб, сувни пастки ҳовуздан юқориги ҳовузга ҳайдайди; тиғиз вақтда эса йиғилган сувдан электр энергия ҳосил қилади.

Ой ва Қуёш гравитация кучлари сув массасини тортиши натижасида денгиз ёки океан сувлари сатҳи суткада бир вақтда икки марта дам кўгарилади, дам пасаяди. Ана шу кўтарилган сув энергиясини ПЭС электр энергиясига айлантиради. Буларда электр энергия ишлаб чиқаришда жиддий фарқ йўқ. Алоҳида ГЭС ёки ГЭС каскади, одатда конденсацией электр станция (КЭС), иссиқлик электр маркази (ТЭЦ), атом электр станция (АЭС) билан бир тизимда ишлайди. Бунда энергосистемадаги нагрузка графигини қоплашда қатнашишига қараб ГЭС базисли, кўп энергия талаб қиладиган (тиғиз) вақтларида ишлайдиган бўлиши мумкин. дарё ўзанини лойқаланишдан асрайди, кўплаб экин майдонларини суғоришга имкон беради (яна к,. Гидроэнергетика) Соли Мажидов.


Кирилл алифбосида мақола: ГИДРОЭЛЕКТР СТАНЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМУДАРЁ
ЭНЕРГЕТИКА
ФРАНЦИЯ
ДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты