ГИПОГЕН КОНЛАР

ГИПОГЕН КОНЛАР, магматоген конлар, эндоген конлар — Ер пўстининг чуқур қисмларида магматик қоришмалар ёки иссиқ сувли эритмалардан юқори т-ра ва босим шароитида ҳосил бўлган фойдали қазилма конлари. Гипоген конлар 5 асосий генетик гуруҳ: магматик, пегматитли, карбонатитли, скарнли ва гидротермал конларга ажралади.

Магматик конлар фойдали элементлар (хром, титан, платина, мис, никель ва б.)га бой қоришмаларнинг совишидан ҳосил бўлади. Пегматитли конлар совиётган магмадан ажралиб чиққан қолдиқ маҳсулотлар. Карбонатли конлар кальций, магний ва темир карбонатларининг тўпланишидан ҳосил бўлади. Булар билан темир, мис, ниобий рудалари, апатит ва флагопит конлари боғлиқ. Скарнли конлар магматик тоғ жинсларининг қизиган туташ зоналарига иссиқ буғларнинг таъсир этишидан таркиб топади (темир, мис, вольфрам, қўрғошин, pyx, бор ва б.). Гидротермал конлар Ернинг чуқур жойларида ҳаракатланадиган қайноқ сувли эритмалардан чўккан рудалардан (рангли, нодир, радиоактив ва б. рудалари) иборат.


Кирилл алифбосида мақола: ГИПОГЕН КОНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГИДРОТЕРМАЛ КОНЛАР
КИМЁ
ФРАНЦИЯ
КАЛЬЦИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты