ИККИНЧИ СИГНАЛ СИСТЕМАСИ

ИККИНЧИ СИГНАЛ СИСТЕМАСИ — фақат одам учун хос бўлган, сўзлар воситасида юзага чикадиган бош мия ярим шарлари пўстлоғининг фаолияти. Иккинчи сигнал системаси эшитиладиган, сўзланадиган ёки кўзга кўринадиган сўзлар (нутқ) воситасида амалга ошади. Бу тушунчани 1932 й. да Иккинчи Сигнал Системаси Павлов одам билан ҳайвон бош мияси фаолияти ўртасидаги фарқни ифодалаш мақсадида таклиф этган. Иккинчи сигнал системаси биринчи сигнал системаси асосида юзага чиқади. Чунки сўзлар биринчи сигнал системаси сигналлари умумлашмаси, «сигналлар сигнали» ҳисобланади. Бундай умумлашув шартли рефлекслар хрсил қилиш билан боглик. Нарса ва ҳодисаларнинг умумлашган тасвири, яъни сўзлар туфайли инсон бутун борлиқ тўғрисида мавҳум фикрлаш ва уни илмий тахлил қилиш учун чексиз катта имкониятга эга бўлади. Иккинчи сигнал системаси эволюция жараёнида биологик ва ижтимоий омиллар таъсирида пайдо бўлган, яшаш учун кураш ва ирсий ўзгарувчанлик асосида бош мия пўстлоғининг тобора такомиллашуви, ижтимоий меҳнат ва кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар туфайли кишиларда нутқ вужудга келган ва ривожланган. Иккинчи сигнал системасининг шаклланиши бош мия ярим шарлари пўстлоғининг барча қисмлари билан боғлиқ. Замонавий нейрофизиологик тадқиқотлар (мияга микроэлектрод ўрнатиш) вербал (сўз) сигналларининг кодлашиш механизмини ўрганишга имкон беради.


Кирилл алифбосида мақола: ИККИНЧИ СИГНАЛ СИСТЕМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОДАМ
ФОРОБИЙ
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия


Добавить комментарий