ИММОБИЛЛАШГАН ФЕРМЕНТЛАР

ИММОБИЛЛАШГАН ФЕРМЕНТЛАР — молекулалари полимер бирикмалар билан ковалент боғланган, сунъий олинадиган фермент препаратлар. Шунинг учун Иммобиллашган ферментлар денатурацияни вужудга келтирувчи таъсирларга нисбатан чидамли бўлади. Бундай ферментлар натив (табиий) ферментларга нисбатан афзалликларга эга. Улар протеолиз ферментлари ва микроорганизмлар таъсирида парчаланиб кетмайди; турғун но-иммуноген хусусиятига эга бўлади, шунингдек, организмнинг зарур жойида тўпланади. Иммобиллашган ферментлар аналитик тадқиқотлар ва нозик органик синтез жараёнларида қўлланилади. Келажакда уларни тиббиётда ва биотехнологик саноатда (анти-биотиклар, аминокислоталар, озиқ моддалар олишда) қўллаш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ИММОБИЛЛАШГАН ФЕРМЕНТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КИМЁ
ОВҚАТЛАНИШ
ОРГАНИК КИМЁ


Добавить комментарий