ИММУНЛИ НАВ

ИММУНЛИ НАВ — қ. х. ўсимликларининг касалликни бутунлай юқтирмаслик (иммунитет) хусусиятига эга бўлган нави. Иммунли нав ўсимликлари касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни енгиш ва улар ажратадиган заҳарли моддаларни зарарсизлантириш қобилияти (ҳимоя реакцияси) га эга бўлади. Бунда ўсимликлар касалликка мутлақо чалинмайди ёки касаллик қўзғатувчилар организмда касалланиш жараёнини қўзғатишга улгурмасдан, юқиш даврининг бошидаёқ нобуд бўлади. Навларда иммунитет кўпинча мазкур тур, туркум ёки оилага мансуб ўсимликларда паразитлик қилмайдиган касаллик қўзғатувчи микроорганизмларга қарши пайдо бўлади. Иммунли нав яратиш бўйича селекция ишлари дурагайлаш асосида олиб борилади. Қ. х. экинларининг касалликларга чидамли навларини яратишда кўпроқ тур ичидаги дурагайлашдан фойдаланилади. Бунда селекционер ҳар хил касалликларга (вертициллез ва фузариоз вилт, илдиз чириши, гоммоз) турли даражада чидамлиликка эга навлар билан иш олиб боради.


Кирилл алифбосида мақола: ИММУНЛИ НАВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДУРАГАЙЛАШ
СЕЛЕКЦИЯ
ГЕОГРАФИК УЗОҚ ШАКЛЛАРНИ ДУРАГАЙЛАШ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты