ИНВАЗИОН КАСАЛЛИКЛАР

ИНВАЗИОН КАСАЛЛИКЛАР — одам, ҳайвон ва ўсимликларда энг содда паразит жониворлар (чувалчанг, кана ва б. баъзи бўғимоёқлилар) қўзғатадиган касаллик. Айрим паразитлар ўз ривожланишининг маълум бир босқичида, бошқалари эса бутун ҳаёти давомида хўжайин (одамда — антропонозлар, ҳайвонларда — зоонозлар) организмда паразитлик қилиб Инвазион касалликларни қўзғатади. Паразитлар хўжайин организмига зарарланган тери (актив) ва озиқ-овқат орқали (пассив) киради. Одамларда учрайдиган Инвазион касалликларга гельминтозлар, протозоозлар (қўзғатувчиси содда паразитлар; мас, амёбиаз), акарозлар (қўзғатувчиси кана; қўтир), энтомозлар (паразит ҳашаротлар қўзғатадиган битли-қилик) киради. Асосан, аскаридоз, безгак, токсоплазмоз, трихомоноз, энтеробиоз ва б. кўп кузатилади.

Ҳайвонларда учрайдиган Инвазион касалликларга гельминтозлар, протозоозлар (бабезиоз, концидиозлар ва б.), арахнозлар, энтомозлар киради. Инвазион касалликлар чорва маҳсулдорлигини пасайтиради, баъзан ҳайвонлар ўлимига сабаб бўлади, натижада чор-вачиликка катта зарар етказади.

Айрим Инвазион касалликлар (трихинеллёз, цистицеркоз) одам учун хавфли, бу касалликлар б-н зарарланган моллар гўштини истеъмол килишга рухсат этилмайди.

Кураш чоралари қўзғатувчи биологиясига қараб тайинланади, турли дори-дармонлар, дегельминтизация, дезинсекция, каналарга қарши воситалар қўлланилади.

Ўсимликлар И. к. орасида буғдой нематодаси ва лавлаги нематодаси қўзғатадиган касалликлар кўпроқ Tapкалган (қ. Нематодалар).


Кирилл алифбосида мақола: ИНВАЗИОН КАСАЛЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Леван Горозия - Золотой Актив
ГЕЛЬМИНТОЗЛАР
БЕЗГАК
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты