ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА

ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА, узун толали ғўза — 37—42 мм ва ундан узун тола берадиган ғўзалар. Ингичка толали ғўзага асосан Gossypium barbadense L. турига мансуб навлар киради. Жаҳоида пахта толаси ишлаб чиқаришда Ингичка толали ғўзалар ўрта толали ғўзаларцан кейин иккинчи ўринда туради. Ингичка толали ғўза кўп мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Миср, Судан, Перу, Шим. Бразилия, Нигерия, АҚШ да катта майдонларга экилади.

Ўзбекистон Республикасида Ингичка толали ғўза навлари, асосан, жан. ҳудудлари (Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган вилоятлари)да етиштирилади. Мамлакатда экиладиган Ингичка толали ғўзанинг асосий навлари (2002): Термиз 24, Термиз 31, 6249-В, 9883-И, 9871-И, С-6037, 6465-В ва б. И. т. ғ. навлари тезпишар бўлиб, фенологик ривожланиш фазаларини ўтиши учун 2100—2220° дан ортиқ самарали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Ингичка толали ғўза навлари морфологик ва хўжалик белгиларига кўра, ниҳоятда хилма-хилдир. Уларда вегетация даври 110—120 кундан 180—200 кунга ва ундан ҳам кўпроққа чўзилади. Навлари орасида тупи шохсиз типдан («ноль тип») то кенг тарвақайлаб ўсадиган шакллари бор. Пояси мустаҳкам, тик ўсади, бўйи 60—130 см, туксиз, яшил, кузга бориб қизғиш-жигарранг тусга киради. Барглари йирик, қалин, тўқ яшил бўлмалари узунчоқ учбурчакли. Гуллари йирик, гулбарглари лимон ранг, асосида тиниқ тўқ қизил доғи бор. Кўсаклари майдароқ, кўпчилиги чўзинчоқ тухумсимонконус шаклида, учи ўтмас ёки ўткир, 3—5 чанокли. Бир кўсакдан 3—4,2, баъзан 4,5—5 г пахта чиқади. Чигитлари йирик, туксиз, сийрак тукли ёки сертук, туки оч яшил ёки кулранг. 1000 дона чигити вазни 110—140 г. Толаси ялтироқ, оч сариқ ёки оқ. 28—36% тола чиқади. Толасидан (I, II, III типли) юқори сифатли, нафис газламалар, пишиқ техника буюмлари тайёрланади.

Ингичка толали ғўзанинг турли навлари агротехникаси нав белгилари ва экилаётган зоналарнинг тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ. Ўрта Осиёда Ингичка толали ғўза селекцияси бўйича ишлар 1920-й. лар ўрталарида бошланди. 1926 й. дан Байрамали (Туркманистон), 1930 й. дан Вахш водийси (Тожикистон), кейинчалик хрз. Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. интида, Фарғона селекция ст-яси ва б. тажриба ст-яларида Миср ғўзасидан Ингичка толали ғўза навларини етиштиришга оид ишлар олиб борилади. 1930 й. Мисрдан Ашмуни, Загора, Сахель ва б. навларнинг чигитлари келтирилиб, Тожикистоннинг Вахш водийсида экилди, бироқ улар жуда камҳосил бўлиб чиқди. Шу йили Ўзбекистонда ҳам биринчи марта Ингичка толали ғўза экилди (0,2 минг га, ҳосилдорлик 9,7 ц/га, ялпи ҳосил 0,2 минг т). Ўрта Осиёда биринчи Ингичка толали ғўза нави — 2ИЗ Йўлатан селекция станциясида 1935 й. да чиқаридди. 1990-й. лар бошигача 50 дан ортиқ жуда қимматли Ингичка толали ғўза навлари яратилди ва р-нлаштирилди. Бу навлар Ўрта Осиёнинг кескин континентал жазирама иқлимига ва б. агроэкологик шароитига яхши мослашган: тезпишарлиги, иссиққа чидамлилиги ва илдиз тармоғининг бақувватлиги билан ажралиб туради.

Ад.: Автономов А. А., Селекция тонковолокнистых сортов хлопчатника в Узбекистане, Т., 1973; Тожиев М., Ингичка толали нав ғўза агротехникаси, Т., 1981; Беспалов Н. Ф., Акчурина Н. А., Проблемы и перспективы возделывания тонковолокнистого хлопчатника в Узбекистане, Т., 1985.


Кирилл алифбосида мақола: ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҒЎЗА
БРАЗИЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты