ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАГИ

ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАГИ — сиғими ва фаол қаршилиги анча кичик бўлгани ҳолда катта индуктивлик қосил қиладиган спиралсимон ўтказгич. Бир толали, баъзан, кўп толали изоляцияланган симни цилиндр, тороид ёки тўғри тўртбурчак шаклли диэлектрик-каркасга ўраб тайёрланади. Каркассиз Индуктивлик ғалтаги ҳам бор. И. ғ. симини бир қатламли ва кўп қатламли қилиб ўраш мумкин. Ғалтак индуктивлигини ошириш учун, кўпинча, ферромагнит (электротехника пўлати, пермаллой, феррит ва б.), ўзак қўлланилади. Индуктивлик ғалтаги индуктивлиги ғалтак ўлчамларига, ўрамлари сони квадра-тига ва ўзакнинг магнит сингдирувчанлигига тўғри пропрционал бўлади. У электр фильтрлар ва тебраниш контурларининг элементи сифатида, трансформаторларда, реле, магнитли кучайтиргич, электромагнит ва б. да қўлланилади.

Микромодулларда қўлланиладиган ясси босма ғалтак, электр машиналарининг чулғамлари, рамкали ва феррит антенналар ҳам Индуктивлик ғалтаги хиллари ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНТЕННА
Туш таъбири ўзбек тилида
ФИЗИКА
ЭЛЕКТР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты