ИНЕРТ ГАЗЛАР

ИНЕРТ ГАЗЛАР (лот. iners — фаолиятсиз) , асл газлар, нодир газлар — Менделеев даврий системасининг О гуруҳига мансуб кимёвий элементлар: гелий Не (ат. рақами 2), неон Ne (10), аргон Аг (18), криптон Кг (36), ксенон Хе (54) ва радон Rn (86). Булардан факат радон радиофаол элемент, барқарор изотопи йўқ. Инерт газлар атомларининг ташки электрон кавати (гелийда 2 та, қолган Инерт газларда 8 та электрон бор) мустаҳкамлигидан улар кимёвий жиҳатдан ниҳоятда суст (И. г. номи шундан олинган). 1868 й. да француз Ж. Жансен ва инглиз Н. Локьер куёш спектридан биринчи инерт газ — гелийни топишган. 1892—1908 й. да бошқа Инерт газлар кашф қилинди. Инерт газларнинг молекулалари бир атомли. Барча Инерт газлар рангсиз ва хидсиз бўлади. Инерт газлар ҳавода (1 м3 ҳавода 9,4 л), сувда, баъзи минерал ва tof жинсларида бор. Гелий ер ости газлари ва минерал манбалар газлари таркибида учрайди. Радон уран ва радийнинг радиоактив препаратларидан, бошқа Инерт газлар эса ҳаводан ажратиб олинади. Ташки электрон қавати тўла (8 та электрон) бўлгани учун Инерт газларни қаттиқ ёки суюк ҳолатда олиш жуда қийин. Узоқ вақтгача Инерт газларнинг бирикмаларини олиш мумкин бўлмади. 1962 й. да канадалик олим Н. Барлетт Хе билан PtF3 бирикмасини синтез қштиб, Инерт газлар кимёвий реакцияларга мутлақо киришмайди, деган фикрларга чек қўйди. Ҳоз. вақтда Инерт газларнинг жуда кўп кимёвий бирикмалари олинган. Бирикмалардаги Инерт газларнинг оксидланиш даражалари +1, +2, +4, +6 ва +8 га тенг. Инерт газлар фтор, фторли бирикмалар б-н бирика олади. Уларнинг оксидлари (ХеО3, ХеО4), оксигалогенидлари олинган. Гелийдан таш-кари барча Инерт газлар сув ва фенол билан бирикмалар ҳосил кила олади. Радио ва электроника саноатида, шунингдек, люминесцент ва ахборот лампаларини, ҳаво шарларини тўлдиришда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИНЕРТ ГАЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ГЕЛИЙ
ҲАВО
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты