ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР

ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР — патоген микроорганизмлар (бактериялар, вируслар, энг содда жониворлар ва ҳ. к.)нинг киши, ҳайвон ва ўсимлик организмига кириб кўпайиб, зарарли таъсир кўрсатиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар. Инфекцион касалликлардан баъзилари (мас, қизамиқ) беморга яқин юрилганда юқади, уларга «юқумли касалликлар» термини жуда мос келади. Инфекцион касалликлардан баъзилари (мас, безгак) беморга яқин юрилганда («контакт» йўли б-н) юқмайди, демак, уларга «юқумли касалликлар» термини унчалик тўғри келмайди.

Бемор организмида шу касалликни вужудга келтирувчи махсус микроб борлиги ва касалликнинг одамдан одамга юқиши мумкинлиги Инфекцион касалликларнинг асосий белгиларидир.

Инфекцион касалликларнинг чинакам сабаблари 19-а. нинг 2-ярмида Л. Пастер, Р. Кох, Инфекцион Касалликлар Мечников ва б. олимларнинг ишлари б-н исбот қилинди. Баъзи касалликлар (вабо, ич терлама, паратиф, дизентерия ва б. ичак инфекциялари) ҳазм йўли орқали (беморлар нажаси тушган сув ва озиқ-овқат ёки шу нажас зарралари теккан ювуқсиз қўл орқали) юқади. Бемор йўталганда, акса ўрганда, сўзлашганда чиқадиган майда шилимшиқ зарралари ҳаво билан нафас йўлларига киришидан келиб чиқадиган касалликлар (томчили инфекциялар)га грипп, кўкйўтал, паротит, дифтерия, қизамиқ ва б. киради. Баъзи касалликларқон сўрар ҳашаротлар (бит, чивин, бурга, кана, искабтопар ва ҳ. к.) орқали юқади (безгак, тошмали терлама, қайталовчи терлама, кана ва чивин орқали юқадиган энцефалитлар, искабтопар иситмаси ва ҳ. к.). Беморга якин юрганда ёки унинг сочиғи, идиштовоғи ва б. буюмларидан фойдаланганда юқадиган касалликлар (таносил касалликлари, куйдирги, кал яра ва б.) алоҳида гуруҳни ташкил этади. Инфекцион касалликлар бир неча кун (грипп, қизамиқ, искабтопар иситмаси) ёки бир неча ҳафта (ич терлама, тошмали терлама ва б.) давом этиши ёки ойлаб ва ҳатто, йиллаб чўзилиши мумкин (сил, мохов, захм). И. к. келиб чиқиши организмга кирган патоген микробларнинг сонига, виру-лентлигига, кирган жойига, кишининг ёшига, инфекцияга мойиллигига, шунингдек, микроб атрофидаги ташқи муҳит шароитига (ноқулай шароитда микробнинг вирулентлиги камаяди) боғлиқ. Инфекцион касалликларнинг пайдо бўлиши ва ути-шида ижтимоий шароит (уй-жой, овқатланиш тарзи, маданий савия, тиббий ёрдам) ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу шароитнинг ўзаро таъсирига қараб Инфекцион касалликларнинг турли (типик — ростмана, енгил ва б.) шакллари на-моён бўлади. Инфекцион касалликларнинг ўтишида инку-бацион давр, касаллик симптомларининг пайдо бўлиш ва ошиб бориш даври, касаллик авжига чиққан давр, касалликнинг сўниш даври ва соғайиш даври фарқ қилинади. Инфекцион касалликларнинг ҳар бирида шу даврларнинг ўзига хос ху-сусиятлари бор. Ич терлама каби баъзи Инфекцион касалликлар микроби оғриб ўтган организмда сақланиб қолади ва теваракатрофдаги муҳитга чиқаверади. Кўпгина Инфекцион касалликлардан кейин иммунитет қолади. Mac, И. к. ни аниқлашда касалликнинг клиник белгилари, лаб. да текшириш натижалари ва эпидемиологик маълумотлар асос қилиб олинади. Беморлар махсус жиҳозланган инфекцион касалхоналарда даволанади. Инфекцион касалликларга қарши курашда профилактика тадбирлари ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Инфекцион касалликларнинг янада тарқалишига йўл қўймаслик учун шундай касалликлар билан оғриган беморлар ёки шундай касаллик бор деб гумон қилинган кишилар касалхонада ёки уйида ажратиб қўйилади. Тоун (чума), вабо (холера), тошмали терлама (тошмали тиф), ич терлама (қорин тифи), паратиф, дизентерия, вирусли гепатит, дифтерия ва б. касалликлар топилган ёки гумон қилинган кишиларни махсус санитария транспортида касалхонага олиб бориб ётқизиш шарт. Грипп, қизамиқ, кўкйутал ва б. баъзи Инфекцион касалликлар билан оғриган беморларни алоҳида хонага ётқизиш, тегишлича парвариш қилиш ва дезинфекция ўтказиб туриш шарти билан уйида ажратиб қўйиш мумкин.

Санаторийлар, дам олиш уйлари, болаларни соғломлаштириш муассасалари, болалар боғчалари ва яслиларда, шунингдек, касалхоналарнинг терапия, хирургия, педиатрия ва б. (инфекцион бўлимидан ташқари) бўлимларида изолятор жиҳозланади. Айниқса, хавфли инфекциялар (тоун, вабо) билан оғриган беморларга яқин юрган кишиларни ўша касалликларнинг инкубацион даврига тенг келувчи муддат билан ажратиб қўйиш шарт. Бошқа инфекцион касалликларда беморлар турли муддат билан ажратиб қўйилади (жадвал).

ЛА. Мажидов В. М., Юқумли касалликлар, Т., 1996; Шоваҳобов Ш. Ш., Юқумли касалликлар ва эпидемиология асослари, Т., 1997.

Шоносир Шоваҳобов.


Кирилл алифбосида мақола: ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДИЗЕНТЕРИЯ
БАКТЕРИЯЛАР
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты