ГРИГОРИЙ КАЛЕНДАРИ

ГРИГОРИЙ КАЛЕНДАРИ (ёки янги услуб) — Рим папаси Григорий XIII томонидан Юлий календари (эски стиль) ўрнига 1582 й. да жорий этилган календарь. Перуджий ун-ти ўқитувчиси Луиджи Лилио 1576 й. да тақлиф этган лойиҳага биноан тузилган. Юлий календарида йўл қўйилган хатолик тузатилиб ҳисоб 10 кун олдинга сурилган. Баҳорги тенг кунлик, яъни 21 мартга тўғри келган. Хатолик яна такрорланмаслиги учун ҳар 400 йилда кабиса пил 3 кунга қисқартирилган, яъни 100 кабиса йили ўрнига 97 кабиса йили жорий этилган. Григорий календарига кўра охирги 2 раками 4 га бўлинадиган йиллар кабиса йиллардир, лекин 2 ноль билан тугаб, 400 га бўлинмайдиган йиллар бундан мустасно, мас,. 1700, 1800, 1900 ва 2100 йиллар оддий йил, 1600, 2000, 2400 ва 2800 йиллар эса кабиса йил ҳисобланади. Шу ҳисобда йилнинг давомийлиги 365,242500 сўткани ташкил этиб, тропик йилга қараганда ҳар йили 26 сек. ортиб боради ва сал кам 3300 йилда 1 кун хато қилинади. Григорий календарининг бирдан-бир ноқулайлиги ойлардаги кунлар сонининг ҳар хиллигидир. Собиқ Иттифоқца (шу жумладан Ўзбекистонда) Григорий календари 1918 й. 14 фев. дан (эски услубда 1 фев. дан) бошлаб қабул қилинган.


Кирилл алифбосида мақола: ГРИГОРИЙ КАЛЕНДАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЭРОН
ИТАЛИЯ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты