ИОН АСБОБЛАР

ИОН АСБОБЛАР (электрон асбоблар) — электр вакуумли газ разрядли асбоблар. Иши сийраклаштирилган газлар орқали электр токи ўтиши на-тижасида ҳосил бўладиган жараёнларга асосланади. Ион асбобларнинг энг содда хили анод (қиздирилган ёки совуқ катодли) бўлиб, унинг электродлари инерт газларга (гелий, неон, аргон, криптон, ксенон) ва симоб буғлари билан тўлдирилган шиша ёки керамика баллонлар ичига жойлаштирилган бўлади. Асбоб электродларига кучланиш берилганда қиздирилган катоддан чиқаётган электронлар баллондаги газ атомлари (молекулалари) билан тўқна-шиб ўз энергияларини беради. Кучланишнинг маълум қийматида электронлар энергияси газ атомларини уйғотишга ва ионлаштиришга етарли бўлиб қолади. Шу пайтда газ разрядлари ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган мус-бат зарядди газ ионлари мухитдаги электронлар зарядини қоплайди. Шу сабабли Ион асбоблар кичик ички каршилик туфайли ўзидан ўн минглаб амперли токларни ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Ион асбоблар кучланишни барқарорлаш, электр токини ўзгартириш (тўғрилаш), электр энергиясини ёруғлик энергиясига айлантириш, электр зан-жирларни коммутациялаш (қайта улаш) ва б. учун ишлатилади. Газотрон, игнитрон, стабилитрон, тиратрон И. а. жумласига киради.


Кирилл алифбосида мақола: ИОН АСБОБЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШИША
ЕР
ИНЕРТ ГАЗЛАР
Gidayyat & Gazan - Неон


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты