ИОРДАНИЯ

ИОРДАНИЯ, Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги (А1-Mamlaka al-Urduniuah al-Hashimiuah) — Яқин Шарқда, Осиёнинг ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майд. 91,8 минг км2. Аҳолиси 5,15 млн. киши (2001). Пойтахти — Аммон ш. Маъмурий жиҳатдан 12 муҳофаза (вилоят)га, муҳофазалар туманларга бўлинади.

Давлат тузуми. Иордания — конституцияли монархия. 1952 й. 8 янв. да қабул қилинган конституция амал қилади (кейингиўзгаришлар б-н). Давлат бошлиғи — малик (подшоҳ) бўлиб (1999 й. дан Абдуллоҳ II бин Талол), у қонун чиқа-рувчи ва ижрочи ҳокимият соҳасида катта ҳуқуққа эга. Қонун чиқарувчи ҳокимият — подшоқ ва Миллат мажлиси (парламент); у сенат ва депутатлар палатасидан иборат. Сенатни под-шоҳ 4 й. муддатга тайинлайди (сенат таркибининг ярмиси ҳар 2 й. да янгиланиб туради). Депутатлар палатаси тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 й. га сайланади. Ижроия ҳокимиятни подшоҳ ўзи тайинлайдиган ҳукумат — Вазирлар Кенгаши орқали амалга оширади.

Табиати. Иорданиянинг аксар қисми шарқдан (500 м) ғарбга томон (1000—1500 м гача) баландлашиб борадиган ясси-тоғликдан иборат. Жан. даги Рам тоғи — И. нинг энг баланд нуқтаси (1764 м). Мамлакатнинг ғарбий қисмида меридиан чизиғига параллел ҳолда йўналган чуқур ботиқ воҳа — Ҳор (Алҳор) ва унинг давоми Водий ал-Араб жойлашган. Ҳор минтақасида Иордан дарёси водийси ва Улик денгиз (сув юзаси денгиз сатҳидан 395 м пастда) ўрин олган. Бу минтақанинг ҳар икки томо-нида Сурияфаластин тоғлари қад ростлаб туради.

Иқлими — субтропик, қуруқ иқлим. Янв. да ўртача т-ра 8—14°, июлда эса 24—30° га тўғри келади, Ҳор минтақаси ҳамда Иорданиянинг чўл қисмида т-ра 50° гача кўтарилади. Йиллик ўртача ёғин миқцори мамлакатнинг ғарбидаги тоғларда 500— 700 мм, шарқида ва Ҳор ботиғида 100 мм ни ташкил этади. Доим оқиб турувчи дарёлари кам бўлиб, қуруқўзанлар ва мавсумий сойлар кўп учрайди. Иорданиянинг ғарбий қисмидаги тоғларда Ўрта денгиз қирғоқларига хос наботот хиллари ўсади, да-рахтзор ва бутазор кўп. Шарқий қисмида эса, чалачўл ва чўл ўсимликлари, аҳён-аҳёнда ҳурмозорли кичик воҳалар учрайди. Иордания ҳайвонот олами унча бой эмас; сиртлон, чўл тулкиси, тўнғиз учрайди. Қушлар, кемирувчилар ва судралиб юрувчиларнинг тури кўп. Азрақ миллий боғи бор.

Аҳолиси. Мамлакат умумий аҳолисининг 98% араблар; яҳудийлар, арманлар, греклар, курдлар, черкеслар, чеченлар, доғистонликлар, ўзбеклар, туркманлар ҳам яшайди. Расмий тили — араб тили. Мамлакат аҳолисининг 90% ислом динига, қолган қисми христиан ва яҳудий динларига мансубдир. Аҳолининг 71% шаҳарларда истиқомат қилади. Мамлакатда 5% га яқин бадавийлар бўлиб, улар кўчманчи ҳаёт тар-зига эга. Аҳолининг 70% га яқини хизмат кўрсатиш соҳасида, 12% и. ч. ва торшон саноатида, қолганлари бошқарув тизими, таълим, савдо, транспорт ва ҳарбий соҳаларда хизмат қилади. Йирик шаҳарлари: Аммон, Аз-Зарқа, Ирбид, Ал-Халил.

Тарихи. Ҳоз. Иордания ҳудудида дастлаб ханаанейларнинг сомий қабилалари яшаган. Мил. ав. 1 минг йилликда бу ҳудуднинг бир қисми Исроил ва Яҳудия (Иудея) подшоҳликлари таркибида бўлган. Мил. ав. 1минг йиллик охирида қад. араб давлати — Набатея подшоҳлиги вужудга келди. Мил. 2-а. нинг 30-й. ларидан И. Рим, 4-а. дан Византия империялари, 7-а. дан Араб халифалиги қўл остида бўлди. Иорданияда секин-аста араб тили ва ислом дини тарқала бошлади. 11 — 15-а. ларда салибчилар, салжуқийлар, Миср мамлуклари бостириб кирди. 16-а. нинг бошидан 1918 й. гача Иордания Усмонли турк империяси таркибида бўлди. Мамлакат 1-жаҳон уруши даврида араб қўзғолончи ватанпарварлари томонидан озод қилинди. Сўнг ҳоз. Сурия ҳудуди билан бирга амир Файсал қўл остига ўтди (1918). 1920 й. дан Иордания Британия мандатидаги Фаластинга қўшилди. 1921 й. Иордан дарёсининг шарқий қисмида Ҳошимийлар сулоласидан бўлган амир Абдуллоҳ раҳбарлигида Трансиордания амирлиги ташкил топди. Унинг ташқи сиёсати, қуролли кучлари ва иқтисодиёти устидан Англия назорати ўрнатилди. Ҳошимийлар ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган конституция қабул қилинди. 2-жаҳон уруши даврида Трансиордания Буюк Британиянинг Яқин Шарқдаги қарбий таянч майдонига айлантирилди. 1946 й. 25 майда Трансиордания Иордания номи билан мустақил давлат, амир Абдуллох. эса унинг подшоҳи деб эълон қилинди. 1948—49 й. лардаги Араб-Исроил уруши натижасида Наблус, БайтЛаҳм, Қуддуснинг шарқий қисми Иорданияга қўшиб олинди. 1967 й. июнида ИсроилИор-дания уруши натижасида мамлакатнинг иктисодий жиқатдан энг ривожланган қисми — 6,6 минг км2 ҳудудини Исроил қўшинлари босиб олди. Иордания — 1955 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатлари 1993 й. 13 фев. да ўрнатилган.

Миллий байрами — 25 май — Мустақиллик куни (1946).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. И. Халқбирлиги демократик партияси, 1991 й. дан ошкора фаолият юрита бошлаган; И. Коммунистик партияси, 1943 й. да тузилган, 1951 й. гача Миллий озодлик лигаси деб номланган; Халқ демократик партияси, 1989 й. да тузилган; Араб социалистик уйғо-ниш партияси (Басе), 1947 й. да ташкил топган, умумараб Баас партиясининг минтақа бўлими; Ислом ҳаракати фронти, 1991 й. да асос солинган. Иордания касаба уюшмалари умумий федераци-яси, 1954 й. да ташкил топган.

Хўжалиги. Иордания дунёнинг ривожланаётган мамлакатлари қаторига кириб, иқтисодиёти аста барқарорлашиб бораётган давлатдир. Мамлакат иқтисодий фаолиятида давлат секторининг кулами катта. Лекин, хусусий мулкчилик ҳам кенг ривожланган. Давлат секторига, асосан, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизмат, сув ва электр тар-моғи, транспорт, коммуникация ва ирригация тармоклари киради. Иордания икти-содиётида хизмат кўрсатиш, саноат, қ. х. ва сайёҳлик соҳалари жадал суръатларда ривожланаётир. Иордания фосфат ва ишқор (поташ), мис ва марганец захираларига ва унчалик йирик бўлмаган нефть конларига эга. Мамлакатда кончилик, энергетика, тўқимачилик саноатлари ривожланган.

Саноати Иордания иқтисодиётининг муҳим тармокларидан саналади. Мазкур тармоқ ялпи ички маҳсулотнинг 27% ни беради. Мамлакатда саноатнинг кончилик, энергетика, ёқилғи, нефтни қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, автомобилсозлик тармоклари ривожланган. Кончилик саноати мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга. Иордания юқори сифатли фосфорит катламларига эга бўлиб, унинг захираси 1,5 млрд. тоннадан ортиқ. Йилига ўртача 6—7 млн. тоннадан кўпроқ (2000 й. да 10 млн. тонна) фосфорит қазиб олинади. Иордания дунёнинг бу қимматли хом ашёсига эга бўлган 5 асосий давлат қаторидан жой олган. Унинг йирик конлари Аммондан 35 км узоқликда бўлган Русейфа, Ал-Хаса ва Шайдияда жойлашган. Ички бозорда бу маҳсулотга эҳтиёжнинг чекланганлиги сабабли унинг катта шеми экспорт қилинади. Фосфорит экспорти бўйича у дунёда АҚШ ва Маро-кашдан кейин 3-ўринда туради. Мамлакат минерал тузларга ҳам бой. Уларнинг захираси 40,8 млрд. тонна бўлиб, 1,8 млрд. тоннаси калий хлоридга, 6 млрд. тоннаси кальций хлоридга, 11 млрд. тоннаси ош тузига тўғри келади. Шунингдек, бром, магний оксиди ҳам қазиб олинади. Иорданияда мис рудаси (захираси 60 млн. тонна), марганец (захираси 3 млн. тонна), уран (300 минг т), темир рудаси (560 минг т) ҳам бор. Булардан ташқари, унинг ери каолин, гипс, оҳактош, кварцли қумлар, доломит, бентонит, дала шпати конларига ҳам бойдир. Улар, асосан, ички эҳтиёжларга сарфланади ва бир қисми экспорт қилинади. Иорданияда кимё саноати ривожланган. Ақабада маъданли ўғитлар з-ди ишлайди. Йилига 200 минг т фторли алюминий эритадиган, 300 т уран оксиди ишлаб чикарадиган бир неча иншоотлар ҳам мавжуд. Кир ювиш содалари, турли хил совунлар, шам-пунлар ҳамда йилига 7 млн. тоннадан ортиқ цемент ишлаб чиқарилади. Ро-шадия, Азрақ, Ҳолидия, Фуҳейса ва б. жоиларда цемент з-длари мавжуд. Нефть маҳсулотлари з-дларида йилига 4—5 млн. тонна нефть қайта ишланади. Бундай з-дларнинг энг йириги Аз-Заркада жойлашган. Иордан дарёсининг водийси, Ўлик денгиз атрофи, Азрақ, Русейфа, Сархон, Риш каби ҳудудларида бир неча нефть конлари бор.

Металлни қайта ишлаш саноати кейинги йиллардан ривожлана бошлаган. Бир неча арматура з-ди, йилига 10 — 12 минг т қувур, 8—10 минг т алюминий маҳсулоти, майда металл буюмлар (мих, болт, ҳалқа кабилар) ишлаб чиқарадиган з-длар бор. Иорданияда совиткич, газ плиталар, аккумуляторлар ишлаб чиқарадиган з-длар, курилиш моллари, мебель корхоналари ишлаб турибди.

Иорданияда дори-дармон, сигарета, кулолчилик буюмлари, пойабзал, тўқимачилик моллари ҳам ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 3,7 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади.

Қишлоқ хўжалиги И. иқтисо-диётида унчалик юқори мавқега эга эмас. Мамлакат ҳудудининг атиги 5 — 6% ҳайдаладиган ерлардир. Бу ерлардан йилига 4 мартагача ҳосил олиш мумкин, бироқ сув танқислиги бунга имкон бермайди. Қ. х. ялпи ички маҳсулотнинг 10% ни ташкил этади. Унда аҳолининг 8—10% машғул. Қ. х. ерлари, асосан, Иордан дарёси бўйлари ва Трансиордания ясеи тепаликлари атрофида жойлашган бўлиб, цитрус ме-валар, олхўри, рлма, шафтоли, карам, бодринг, бақлажон, қовун, помидор, тамаки кабилар етиштирилади. Мамлакатда пахтачилик ривожланган. Чорвачилик оқсоқ тармоқ ҳисобланади. Асосан, қорамол, қўй ва эчки боқилади, бироқ ем-хашакнинг етишмаслиги, яйловларнинг камлиги бу тармоқнинг ривожланишига имкон бермайди.

Транспорти. Иорданияда автомобиль, т. й., сув ва ҳаво транспорти кенг ривожланган. Автомобиль транспортида Аммон—Ақаба, Аммон—Қуддус, Аммон — Дамашқ, Мафрақ — Ироқ чегараси йўналишидаги йўллар муҳим аҳамиятга эга. Автомобиль йўллари уз. — 9 минг км. Т. й. транспортида эса Аммон — Сурия чегараси, Аммон—Алҳоса, Алҳоса— Ақаба, Маон—Раснақаб каби ўнлаб т. й. линиялари мавжуд. Т. й. узунлиги — 600 км га яқин. Сув транспортида мамлакатдаги ягона Ақаба портининг мавқеи катта. Иккита йирик аэропорт — Аммон ва Ақаба аэропортлари мавжуд. Мамлакат ҳудудидан Киркук (Ироқ) — Хайфо (Исроил) ва Даҳрон (Саудия Арабистони) — Сайда (Ливан) нефть қувурлари ўтган.

Иордания четга асосан фосфат, фосфатли ва калийли ўғитлар, ишқор, цемент, мар-мар, аккумуляторлар, тўқимачилик буюмлари, парафин, лок, бўёқлар, тозалаш моддалари (сода ва совунлар), қандолатчилик маҳсулотлари, мевалар, полиз экинлари, кимёвий моллар чиқаради. Четдан машина, асбоб-ускуна, нефть ва нефть маҳсулотлари, дон, гўшт ва сут маҳсулотлари олади. Уларнинг 15—20% ни буғдой, буғдой уни, шакар, гўшт, сут маҳсулотлари, 10 — 15% ни нефть ва нефть маҳсулотлари, 25— 30% ни машина, асбоб-ускуна, электр жиҳозлари ва мебель ташкил этади. Иордания иқтисодиётида сайёҳлик сал-мокли ўрин эгаллайди. Савдо-сотикдаги мижозлари: Араб давлатлари (асосан, Саудия Арабистони, Ироқ, Ку-вайт), АҚШ, Италия, Япония, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон ва б. Пул бирлиги — иордан динори.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Иорданияда 6 й. лик бошланғич ва 6 й. лик ўрта таълим бепул ва мажбурийдир. Ўқув юртлари асосан давлатга қарайди. Хусусий мактаблар ҳам мавжуд. Аҳолининг 75% саводли (мустақилликдан илгари 80% саводсиз бўлган). Маорифга ҳар йили мамлакат бюджетининг 8—10% сарфланади. Мамлакатда Аммон ва Ирбид ун-тлари, бир қанча ин-т ва коллежлар бор. Уларда ўқиш пулли. Аммонда и. т. лар кенгаши, Подшоҳлик илмий жамияти, Иордания араб тили академияси мавжуд. Аммонда ун-т кутубхонаси, Халқ кутубхонаси, археология музейи, Бадиий галерея, Мозаика музейи, Ислом музейи, Халқ музейи ишлайди.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Иорданияда 1909 й. дан бошлаб газ. чика бошлаган. Иорданияда нашр этиладиган асосий газ. ва жур. лар: «Ал-Ахбор» («Янгиликлар», кундалик газ., 1975 й. дан), «Ахбор ал-Усбуа» («Хафта янгиликлари», ҳафталик газ., 1959 й. дан), «Жордан тайме» («Иордания вақти», инглиз тилидаги кундалик газ., 1975 й. дан), «АлЯқза ал-Арабия» («Араб уйгониши», араб тилидаги газ., 1991 й. дан), «АлАқсо» (Қуддусдаги масжиднинг номи, ҳафталик жур., 1970 й. дан), «Нидо алВатан» («Ватан чақи-риғи», ҳафтанома). Иордания ахборот агентлиги ҳукуматнинг расмий агентлиги бўлиб, 1965 й. ташкил этилган. Иордания Х°шимийлар Подшоҳлиги радиоэшиттириш ва телекўрсатув хизмати давлатга ка-рашли бўлиб, 1959 й. да ташкил қилинган. Радиоэшиттиришлар араб, инглиз, испан ва иврит тилларида олиб борилади. Иордания телекўрсатувига 1968 й. да асос солинган.

Адабиёти. Иордания адабиёти 19-а. гачаумумараб адабиёти таркибида ривожланди. 19-а. охири ва 20-а. бошларида Юсуф Зиёвуддин ал-Холидий, Нахлия Зарриқ, Халил Байдос, Халил ал-Саккокиний ва б. нинг маърифатпарварлик фаолияти кучайди. Биринчи «Адабий жамоа» (тўгараклар)лар пайдо бўлди. Бу даврда истеъдодли публицистлар ети-шиб чикди.

20-а. 1-ярмида Мустафо Вахба атТилл ва Иброҳим Тукан шеъриятда, Нажоти Сидқий прозада миллий озодлик ғояларини ифодаладилар. Искандар алҳури ал-Байтажали асарларида, Муҳаммад ашшарики, Ҳусни Фариз, Муайяд Иброҳим ал-Эроний шеърларида чуқур ижтимоий муаммолар кўтарилди. 2-жаҳон урушидан кейин миллий озодлик ҳаракатига багишланган шеър, хикоя, қиссалар пайдо бўлди. Маҳмуд Сайфиддин ал-Эроний, Исо Аннаури, Муҳаммад Адиб ал-Амирий проза жанрида асарлар ёзишди. Кейинги йилларда Самира Аъзам, Абд ал-Карим ал Карми (Абу Салма), Муин Бсису, Назхат Салом, Исмоил Абд ал-Раҳмон каби ёзувчилар, Фариз ал-Буҳайри, Бурҳониддин ал-Абуший каби шоирлар, Фадва Тукан ва Салма алЖауси каби шоирлар лирикада самарали ижод қилдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати жуда қад. бўлиб, дунёдаги энг кўҳна шаҳарлар ҳам Иордания ҳудудида жойлашган. Бу ерларда сўнгги палеолит (Килва қояларидаги расмлар), неолит (хом ғиштдан қурилган уйлар ва тош истеҳкомларнинг крлдиклари), энеолит ва жез даврига оид ёдгорликлар (тош саганалар, гувала уйлар, диний иншо-отлар, тоштарошлик, сопол ва зеб-зийнат буюмлари) сакланган. Мил. ав. 4-а. дан эътиборан Филаделфия (ҳоз. Аммон), Герас (ҳоз. Жераш) ш. ларини лойиҳалаш ва қуришда қад. меъморлик ва тасвирий санъат анъаналарига суянилди. Мил. ав. 9-а. га оид меъморий ва тасвирий санъат ёдгорликлари бу ўлкада Миср, Бобил, Оссурия мада-ниятининг таъсири кучли бўлганини кўрсатади. Рим хукмронлиги даврида улуғвор эхром, театрлар, Византия ҳук-мронлиги даврида черков, монастирлар қурилган, кошинкорлик санъати авж олган. Ислом дини тарқалиши муносабати билан маежидлар қурилди, эски ибодатхоналар маежидларга айлантирилди (Қуббат ас-Сахра, ал-Ақсо мас-жиди ва б.). 8-а. да Мшатта, Хирбет ал-Мафжар, Кусайр-Амра каби ҳашаматли саройлар барпо этилди. Умавийлар ҳукмронлиги даврида иморатларни қадама нақшлар билан безаш ва турли суратлар чизиш удум бўлди. 12—14-а. ларга оид қалъалар, қўрғонлар сақланиб қолган. Иорданияда 20-а. дан замонавий маъмурий ва жамоат бинолари курила бошлади.

Тасвирий санъат унча ривож топмаган. Халқ санъатида бадиий матолар, кашта, гилам, гулдор газламалар, сопол, чарм, ёғоч буюмлар тайёрлаш ривожланган.

Ўзбекистон — И. муносабатлари. Ўзбекистон Республикаси билан Иордания ўртасида дипломатия муносабатлари ўрна-тилгач, сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамкорлик ривожлана бошлади. 1993 й. фев. да Иордания шаҳзодасининг Ўзбекистонга ташрифи ва 1996 й. да ЎзР Ташқи ишлар ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари делегацияларининг Иорданияга расмий ташрифи чоғида савдо ва иқтисодий ҳамкорлик, самолётлар қатнови тўғрисидаги битимлар имзоланди. 1994 й. дан икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқ алоқалари бошланди. 2000 й. да ЎзР б-н И. ўртасидаги товар айланмаси 13,7 минг АҚШ долларини ташкил қилди.

Иорданиядан Ўзбекистонга ёғ ва мой, қандшакар, какао, кандолат ва сабзавот маҳсулотлари, қора ва рангли металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, оптика асбоблари, мебель ва ш. к. келтирилади. Ўзбекистон томони турли хизматлар кўрсатади. ЎзРда Иордания сармоядорлари иштирокидаги 14 корхона фа-олият кўрсатаётир, шундан 6 таси қўшма корхона, 8 таси 100% иордан инвестицияси бўлган корхонадир. Иорданиянинг «Глобал Бизнес» компанияси ЎзРда ўз ваколатхонасини очган ва илғор технологиялар маркетинги, савдо-сотиқ ҳамда маслаҳат хизмати кўрсатиш билан шуғулланади.

1996 й. да Тошкентда Иордания мақсулотлари кўргазмаси ўтказилди. Унда Иорданиянинг кўпгина ширкатлари ва ишбилармонлари қатнашди.

Тошкент олий мактабларида ўнлаб иордан талабалари ўқимоқда. Подшоҳликнинг кўпгина фуқаролари ЎзРда фан номзоди диссертациясини ёклаб кетган.


Кирилл алифбосида мақола: ИОРДАНИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты