ИПАК ЙИГИРИШ ВА ПИШИТИШ

ИПАК ЙИГИРИШ ВА ПИШИТИШ — ипакни йигириш — ипак ўраш, шойи тўқишда ажраладиган чиқиндилардан йигириш машинасида ипак олиш. Чиқиндиларни йигиришга тайёрлаш учун у сараланади, чангдан тозаланади, ювилади ва қайнатиб қу-ритилади. Тайёрланган хом ашё титилади, штапелланади, тараш машинасидан 3—4 марта ўтазилади ва пилта тахлаш машинасида холст (толалар ту-тами)га айлантирилади. Пилта машинасида холстдан пилта тайёрланади. Пилта пилик машинасида пиликка айлантирилади. Йигириш машинасида пиликларни қўшиб, чўзиб ингичкаланади, пишитилади ва найчаларга ўралади. Ипак йигириш машинаси пахта ва жун йигириш машинасидан, асосан, чўзиш механизми билан фарқ қилади. Йигирилган ипаклар жуфтланиб ва пишитилиб (жуфтлаш ва пишитиш машиналарида), кейин уларга пардоз берилади.

Ипакни пишитиш — хом ипак ёки кам пишитилган кимёвий ипакдан пишиқ, текис, зич ва силлиқ ипак олиш жараёни. Бир неча хом ипак то-ласини қўшиб, пишитиш машинасида пишитилади (буралади). Пишитилиш даражаси (1 м узунликка тўғри келадиган бурамлар сони) ипакнинг номерига ва хом ипак толасининг қўшиб пи-шитилишига боғлиқ. Ипак асосан қуруқ ҳолда, махсус машиналарда пишитилади. Ҳалқали ва 2—4 ярусли ипак пишитиш машиналари бор. Ипак пишитиш машинасининг урчуғи ва югурдагининг айланиши натижасида ипак буралиб пишийди. Урчуқ ва югурдак ўз ўқи атрофида бир марта айланганда ипак ҳам бир марта буралади. Югурдак урчуқдан секинроқ айланганлиги туфайли ипак ғалтакка ўралади. Пишитилган ипакнинг бурами очилиб кет-маслиги учун унга иссиклик ёки буғ билан вакуумда ишлов берилади. Йигирилган ва пишитилган ипак пардозланади (охорланади).


Кирилл алифбосида мақола: ИПАК ЙИГИРИШ ВА ПИШИТИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИПАКЧИЛИК САНОАТИ
ПИЛИК
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ЖУН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты