ИСИРҒА

ИСИРҒА, зирак — хотин-қизлар (баъзи халқларда эркаклар ҳам) қулоққа тақадиган безак буюми. Исирға икки — боғ ватана қисмдан иборатбўлиб, боғ қисми илгак, ҳалқа ва тана қисми панжара, шокила (оёқ), кўз ва б. дан тузилган. Исирғанинг энг содда тури — ҳалқа (гардиш И.), болдоқ кенг тарқалган бўлиб, бу Исирға Ўзбекистон ҳудуди (жумладан, Фарғона)да қадимдан (мил. ав. 1минг йиллик ўрталаридан) маълум бўлган. Боғи илгакли бўлган Исирға зирак деб аталади, лекин атамалар орасида бундай қатъий чегарага ҳар доим ҳам амал қилинмаган. Заргар усталар Исирғани олтин, кумуш, мис каби металлардан қолипга қуйиб (қолипаки) ва қўлда ясаб тайёрлайдилар. Ишланиш усулига кўра, панжарали (шабака), совоткори ва б. ; хом ашёсига кўра, садафли, маржонли, дурли, кўзли ва б. ; ишланиш жойига қараб, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва б. И. лари; шокила (оёқ)лари сонига қараб, уч оёқли, беш оёқли ва б. турлари фарқланади.


Кирилл алифбосида мақола: ИСИРҒА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты