ИСИТИШ

ИСИТИШ — турар жойлар, саноат бинолари, муассасалар ва б. жамоат биноларини йилнинг совуқ пайтларида сунъий иситишга доир тадбирлар мажмуи. Кишилар ўзини яхши ҳис қилиши, технологик жараёнлар меъёрида ўтиши, жихрзлар, материаллар, маҳсулотлар ва б. яхши сакланиши учун хона т-раси мўътадил (турар жойларда + 18°, томоша залларида +16°, касаллар операция қилинадиган хоналарда +25° ва ҳ. к.) бўлиши керак.

Иситиш қурилмалари мажмуи иситиш тизими деб аталади. У маҳаллий ва марказий Иситишга бўлинади. Печка, газ ва электр қурилмалар ёрдамида Иситиш маҳаллий иситиш тизимига киради. Марказий иситиш тизими иссиқлик генератори (қозон), қизиш асбоблари (радиаторлар, реестрлар) ва иссиклик йўллари (қувурлар) дан иборат. Иссиклик генераторида ёқилғи (кўмир, газ, баъзан, мазут ва б.) ёнганда иссиклик элтувчи (сув, буғ ёки ҳаво) қизийди. У қувур орқали бориб, қизиш асбобларини, улар эса хона ҳавосини қиздиради. Қозондаги сув т-расини ўзгартириб, хона т-расини бир меъёрда саклаш мумкин. Иссикдик элтувчи турига қараб, марказий Иситиш сув билан иситиш, буғ билан иситиш ва ҳаво билан иситиш хилларига бўлинади. Битта генератор бир ёки бир неча бинони иситади. Бинолар гуруҳи туман қозонхонасидан ёки иссиклик электр марказидан иситилиши ва иссиқ сув билан таъминланиши мумкин. Сув билан иситиш ва ҳаво билан иситиш тизимлари турар жойлар, ўқув муассасалари, касалхоналар, боғча, ясли ва б. биноларни Иситишда, буғ билан иситиш органик чанг ажралмайдиган корхона биноларинигина Иситишда қўлланади. Булардан ташкари, газ билан иситиш, электр билан иситиш, аралаш (комбинациялашган) иситиш, нур билан иситишпзм ҳам фойдаланилади. Йирик панелли биноларда радиаторлар, қувурлар девор ёки пол орасига ўрнатилади. Кам қаватли ва якка (хусусий) биноларни иситишда печь билан иситиш усулидан фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИСИТИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты