ГУЛХАЙРИ КУЯСИ (Pectionophora malvella Hb.) — ўйиққанотли куялар оиласига мансуб зараркунанда капалак. Қанотлари ёйилганда 10—12 мм. Олдинги қанотлари қорамтир йўлли оч жигарранг, орқа қаноти оч кулранг. Қурти (9—12 мм) сарғиш, боши тўқ жигарранг. Иккита биринчи бўғими бинафша ранг, тўқ қизил. Ўзбекистонда Гулхайри куяси карантин объекти. Охирги ёшдаги қуртлари 3—10 см тупроқ тагида юмалоқ пишиқ пилла ичида кишлайди. Йилига икки, баъзан уч авлод беради. Гулхайри куяси барг орқасига, шона ва гулларга 1—2 тадан тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртлари ўсимликнинг ҳосил органларини зарарлайди. Зарарланган шона ва гуллар сўлийди, тўқилади. Диапауза (бир йилдан ортиқ давом этиши мумкин) заракунанданинг сақланиб қолиши ва тарқалишига имкон беради. Диапаузадаги қуртлар тупроқ, уруғ, қоплар ва б. да бўлиши мумкин.
Кураш чоралари: карантин жорий қилиш; 80% ли техник хлорофос ёки хлорофоснинг 80% ли суспензияси (1,5—1,8 кг/ га), фозалон, цитрофоснинг 35% ли эритмасини (2,5 кг/га) пуркаш.