ГУРВАК — қовуннинг серҳосил, ёзги, ўртапишар нави гуруҳи. Пўсти рангига қараб ола Гурвак, қора Гурвак, кўк Гурвак, оқ Гурвак, хиллари бор. Ола Гурвак уруғдан чиққандан кейин 90—105 кунда пишади. Шақли думалоқ, баъзан тухумсимон, йирик, оғирлиги 5—9 кг. Сирти текис, тўрлари йирик. Туси оқиш, тўқ яшил холлари бор. Пўсти қаттиқ. Эти 7—9 см, оқ, сершира, юмшоқ, ширин, таркибида 8,8—10,4% қанд бор. Уруғи йирик, наштар шақлида, оқ. Қора Гурвак уруғдан чиққандан кейин 85—95 кунда пишади. Шақли думалоқ ёки тухумсимон, йирик, оғирлиги 5—7 кг. Сирти силлиқ, ҳамма жойи тўр билан қопланган, тўрлари йирик, бир-бирига кам туташган. Туси тўқ яшил, оқиш нуқталари бор. Пўсти қаттиқ. Эти 5—7,5 см, оқ, юмшоқ, ширин, таркибида 7,2— 9,2% қанд бор. Кўк Гурвак уруғдан чиққандан кейин 95—105 кунда пишади. Шақли думалоқ, йирик, оғирлиги 5—8 кг. Сирти текис, яшил. Пўсти қаттиқ. Эти 6—8 см, яшил, сершира, таркибида 7,4 — 9,7% қанд бор. О қ Г. уруғдан чиққандан кейин 85—95 кунда пишади. Шақли думалоқ, йирик, оғирлиги 5—7 кг. Сирти текис, сертўр. Туси оч яшил. Пўсти қаттиқ. Эти 5—6 см, оқ, сершира, таркибида 7,6— 10,4% қанд бор. Гурвак асосан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида эқилади.