ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ

ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ — иссиклик техникаси тармоғи; иссикликни, асосан, механик ва электр энергиясига айлантиришга асосланган энергетика. Иссиқликни механик энергияга айлантиришда асосий қисми иссиклик двигателицан иборат бўлган иссиклик қурилмалари қўлланилади. Бу қурилмаларда ҳосил қилинган механик энергия турли хил иш машиналари (металл кесиш станоклари, конвейерлар ва б.) ни ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи электр механик ге-нераторларни ишга туширади. Иссиқликни электр-механик генераторларсиз ҳам, яъни энергияни тўғридантўғри айлантириш курилмаларида, мас, маг-нитоэлектродинамик генераторлар, тер-моэлектр генераторлар ва б. да ҳам электр энергиясига айлантириш мумкин. Замонавий Иссиқлик энергетикасининг асоси умумий электр энергияси миқдорининг кўп қисмини ишлаб чиқарувчи муқим (стационар) буғ турбинали иссиклик электр станцияси ҳисобланади. Магис-трал газ кувурларини энергия билан таъминлаш ва тиғиз пайт (пик) нагрузкаларни қоплаш учун газ турбинали электр ст-ялари ишлатилади. Асосий электр билан таъминланиш манбалари, яъни конденсацион электр станцияларилан ташкари иссиклик электр маркази, атом электр станцияси ҳам бор. Электр энергиясини ишлаб чиқаришда иссикликнинг солиштирма сарфини тахм. 5% га камайтиришга имкон берадиган буғ-газ турбинали курилмалар кенг ишлатилмоқда. Қувватли электр ст-ялар учун таркибида магнитогидродинамик генераторлар бўлган ва одатдаги буғ-газ турбинали ст-ялар билан биргаликда ишлатиладиган курил-малар ишлаб чиқилмоқда. Электр узатиш линиясидан узоқда жойлашган худудларда дизель электр станцияларидан фойдаланилади. Муқим қурилмалардан ташқари транспорт машиналари (тепловоз, автомобиль ва б.) га ўрнатиладиган иссиклик курилмалари — мас, поршенли ички ёнув двигатели бор. Учиш аппаратларига поршенли авиация двигателлари, реактив двига-теллар ва б. ўрнатилади.

Иссиқлик энергетикаси, асосан, 17-а. бошларида пайдо бўлган. Буғ двигателлари, иссиқлик двигателлари ва дизелларнинг пайдо бўлиши Иссиқлик энергетикасининг жадал ривожланишига асос бўлди. Ҳозирги вақтда дунё энергетикасида иссиқлик электр ст-ялари улушига барча электр ишлаб чиқарувчи қувватларнинг 62 фоизи тўғри келади.

Ўзбекистонда 20-а. бошларида Тошкентда иккита электр ст-я курилди: бири (беш дизелли, куввати 1450 кВт) трамвайни электр энергия билан таъминлаш учун, иккинчиси ўзгармас токли Павлов электр ст-яси (қуввати 125 кВт), шаҳарни ёритиш учун ишлатилган. 1913 й. Ўзбекистон худудида умумий куввати 3 МВт чамасида бўлган 6 та кичик электр ст-я бўлган, йиллик электр энергия ишлаб чиқариш 3,3 млн. кВт/соатни ташкил қилган. 1923 й. Тошкент ш. яқинидаги Бўзсув каналида ГЭС қурилиши бошланди, унинг биринчи навбати (ҳар бирининг куввати 1 МВт дан бўлган 2 та гидроагрегат) 1926 й. май ойида ишга туширилди. Айни пайтда бу ГЭС Тошкент шаҳридаги трамвай дизель электр ст-яси б-н боғланган, 30 трансформатор пунктига эга бўлган, 6 кВ кучланишли, ўзгарувчан токли кабель тармоғи курилди. Мана бу бирлашиш Ўзбекистон энергетика тизими ривожланишига асос бўлди.

Ўзбекистонда иссиқлик энергетикаси 20-а. 20-й. ларида дизель ва майда буғ турбинали электр ст-ялар куриш йўналишида ривожланди. Дизель электр ст-ялари умумий мақсадларда ҳам, пахта з-длари, насос ст-ялари, каналлар ва иссиқлик энергиясига эҳтиёжи бўлган бошқа корхоналар қошида ҳам қурилди. Тошкент дизель электр ст-яси, Самарканд, Андижон, Кўқон ва республиканинг бошқа шаҳарларидаги дизель электр ст-ялари кенгайтирилди; Бухоро, Самарканд ш. ларида 5000 от кучи, Нукус, Ургенч, Наманганда 1600 от кучи кувватига эга бўлган йирик дизель электр ст-ялари курилди. Республикадаги дастлабки буғ турбинали электр ст-ялар Фарғона ва Каттақўрғондаги ёғ заводларида ишга туширилди. Фарғона ёғ заводининг «Шарқ тонги» иссиқлик электр маркази (ИЭМ) умумий мақсадлардаги электр ст-яси бўлган биринчи ИЭМдир.

30-й. ларда Тошкент тўқимачилик комбинати қошида қуввати 12 МВт бўлган ярмида Қизилқия кўмир кони негизида куввати 48 МВт бўлган Кувасой давлат иссиклик электр стцияси (ДИЭС) курилиши бошланди, унинг биринчи агрегати 1939 й. охирида ишга туширилди. 1936 й. да Тошкент ИЭМ курилиши бошланиб, биринчи блоки 1939 й. да ишга туширилди. 50-й. лар бошларида Ангрен кўмир кони негизида Олмалиқ ш. даги Олтинтопган комбинатида қуввати 24 МВт бўлган ИЭМни, Ангрен ш. да қуввати 200 МВт бўлган ДИЭС ни лойиҳалаштириш ва қуриш бошланди.

Ангрен ДИЭС катта (50 МВт) қувватли турбиналар ўрнатилган юқори босимли буғ кўрсаткичларига мўлжаллаб қурилган биринчи электр ст-я бўлди. Айни пайтда кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр ст-ялар ҳам (Қу-васой ДИЭС, Тошкент ва Фарғона ИЭМ) қурилди.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон энергетика тизими, шу жумладан, иссикдик энергияси республикасининг саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал хўжалик корхоналарини ва аҳолисини энергия билан таъминламоқда. Республика ҳукумати томонидан 1996 й. да Европа энергетика хартиясининг Шартномаси им-золаниб, мамлакатимизнинг ундаги иштироки тасдиқланган, Ўзбекистон энергетикаси учун жаҳон иқтисодиё-тига йўл очилди.

Ўзбекистон Иссиқлик энергетикасининг кескин ривожланишига Бухоро ва Шўртон табиий газ конларининг топилиши ва ўзлаштирилиши муҳим аҳамиятли бўлди. Улар Тошкент, Навоий, Тахиатош ва Сирдарё ДИЭС ларининг ишга киритили-шига имкон яратиб берди.

Ўзбекистоннинг йирик иссиқлик ст-ялари улуши умумий электр энергияни ишлаб чиқаришда 85 фоизни ташкил қилади. ЎзР Вазирлар мақкамаси 2000 йил 27 дек. да тасдиклаган «2001 – —2010 й. ларда Ўзбекистон Республикаси энергетикасида ишлаб чиқарувчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дарстури»га мувофиқ Ўрта Осиёдаги энг йирик Талимаржон ДИЭС ининг қурилиши тугатилиши, ҳамда республиканинг бошқа ис-сиқлик электр ст-яларида қайта техник тиклаш ва қўшимча қувватларни ишга киритиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон кўп органик ёқилғи захираларига эга. Республиканинг ёқилғи балансида кўп иссиклик электр ст-ялари, иссиқлик электр марказлари ва туман қозонхоналари учун ҳозирги замонда ёқилғининг асосий тури — табиий газга алоҳида эътибор берилади. Кўмир саноатини ривожлантириш — Ангрен конида қўнғир кўмирни кўпроқ ишлаб чиқарилишига йўналтирилган.

«Ўзбекистон Республикаси энергетикасининг ишлаб чиқариш қувватларини 2001 — 2010 й. ларда ривожлантириш ва реконструкция қилиш дасту-ри» да хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва чет эл фирмаларининг иштироки кўзда тутилган. Ҳоз. пайтда Германиянинг «Сименс» фирмаси Европа тикланиш ва ривожланиш банкининг кредити ҳисобига Сирдарё ДИЭСнинг иккита турбина блокини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Шунингдек, хорижий инвестициялар Тошкент ДИЭС ва Навоий ДИЭС ни реконструкция қилиш лойиҳаларини ҳамда Тошкент шаҳрининг электр тармоқлар хўжалигини реконструкция қилиш ва кабель тар-мокларини замонавийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳам жалб этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭНЕРГЕТИКА
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты