ГЎШТ-СУТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ НАЗОРАТИ СТАНЦИЯСИ

ГЎШТ-СУТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ НАЗОРАТИ СТАНЦИЯСИ — даапат ветери нария муассасаси; деҳқон бозорларида сотиладиган ҳайвон ва усимликлар маҳсулотлари (гўшт, гўшт махсулотлари, балиқ, сут, тухум, дон, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва б.)ни ветеринария-санитария экспертизасидан ўтка-зади. Шунингдек, ст-я ходимлари мол бозорларида сотиладиган чорва ва паррандалар соғлиғини ҳам назорат қилади. Чорвачилик, деҳқончилик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини, бозор ҳудуди, сотиш жойлари, савдо-сотиқ жиҳозлари ҳамда база, омбор, музхоналар тозалигини текшириб туради. Сотишга ярокли маҳсулотларга ветеринария назоратидан ўтганлигини билдирувчи тамға босади. Сифатсиз маҳсулотларни сотишга рухсат бермайди. Ст-я аҳоли ўртасида ветеринариясанитария масалалари бўйича тарғибот ишларини олиб боради, бозорда сотишга мўлжалланган маҳсулотларда учраган юқумли ва инвазион касалликлар (куйдирги, сил, финноз, трихинеллёз) тўғрисида туман бош ветеринария врачига ўз вақтида ахборот беради.

Бундай назорат ст-ялари 1957 й. да соғлиқни сақлаш муассасалари ихтиёрида бўлган гўшт назорати ҳамда сут назорати ст-яларининг қўшилиши натижасида ташкил этилган. Ст-ялар ишига республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария бош бошқармаси раҳбарлик қилади.

Фатхулла Ибодуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: ГЎШТ-СУТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ НАЗОРАТИ СТАНЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЗОР
Горячий Шоколад - Don
ЧОРВАЧИЛИК
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты