ГЎШТ-СУЯК УНИ

ГЎШТ-СУЯК УНИ — оқсил минералли озуқа. Гўшти ейишга яроқсиз деб топилган ҳайвонлар гўштини гўшт комбинатларида махсус камерада юқори қарорат ва ҳаво босимида қуритиб тайёрланадиган (ун қилинган) озуқа. 1 кг Г.-с. у. да, 1,04 озуқа бирлиги, 900 г қуруқ модда, 400 г тозаланмаган ва 341 г ҳазмланувчи протеин, 21,7 г лизин ва 8,8 г метионинцистин аминокислоталари бор. Шунингдек, Г.-с. у. кальций, фосфор, микро-элементларга, В гуруҳи витаминларига бой. Г.-с. у. асосан чўчқалар, паррандалар, мўйнали ҳайвонлар рационига, шунингдек, турли аралаш ёғларга тўйимлилигини ошириш учун қўшилади. Балиқ овлаш флотлари овлайдиган денгиз ҳайвонлари гўштидан ҳам Г.-су. тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: ГЎШТ-СУЯК УНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЬЦИЙ
Тушда гушт нимани билдиради
ФОСФОР
ГЎШТ САНОАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты