ИШТИХОН ТУМАНИ

ИШТИХОН ТУМАНИ — Самарканд вилоятитгн туман. 1943 й. 18 майда ташкил этилган. Вилоятнинг Қўшработ, Пайариқ, Каттақўрғон, Пастдарғом туманлари, билан чегарадош. Майд. 0,72 минг км2. Аҳолиси 172 минг киши (2001). Туманда 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Азамат, Зарбанд, Равот, Фай-зиобод, Халқобод, Чордара, Ўртақишлоқ, Курли, Ҳақиқат), бир шаҳар, (Иштихон), бир шаҳарча (Митан) бор. Туман маркази — Иштихон ш.

Табиати. Иштихон тумани қадимий Миёнқол воҳасида, Зарафшон дарёсининг икки тармоғи — Оқцарё ва Қорадарё оралиғида жойлашган. Шим. қисми адир ва қирлардан иборат. Нурота тоғларининг жан. ён бағридаги текислик билан туташган. Туман ҳудудидан Миёнқол, Қора-сув, Хатирчи, Янгикент, Хонминг каби каналлар ўтади. Экин майдонлари Янгикент ва Хўжаариқ каналларидан суғорилади. Иқлими континентал. Вегетация даври 120—150 кун. Йиллик ёғин 350 мм. Ўртача т-ра июлда 27°, янв. да —1,9°. (1969 й. да энг паст т-ра — 27° қайд этилган). Тупроқлари типик бўз, аллювиал ўтлоқ, ўтлоқи ва ўтлоқи-бот-қоқ тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, оққурай, жийда, дўлана, чаканда, зира, чучукмия ва б. ўсади. Ҳайвонлардан бўрсиқ, бўри чиябўри, тулки, қуён, қушлардан тустовуқ, бедана, қорабовур, турна, лайлак учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, тожик, корейс, украин, татар, арман ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 238 киши (2001). Шаҳарликлар 18,1 минг киши, қишлоқ аҳолиси 153,9 минг киши.

Хўжалиги. Тумандаги корхоналар маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга ихтисослаштирилган. Пахта тозалаш з-ди (Митан), ғишт, консерва з-длари, «Алносир» қўшма корхонаси мавжуд, 138 кичик ва хусусий корхона, фирма ва акциядорлик жа-миятлари фаолият кўрсатади. Туман ҳудудидан Тошкент — Бухоро автомобиль йўли (40 км) ўтади. Иштихон — Каттақўрғон, Иштихон — Митан — Оқтепа ва б. йўналишларда автобус қатнови йўлга қўйилган. Туман қ. х. да пахтачилик асосий ўрин эгаллайди. Туман ширкат, деҳқон-фер-мер хўжаликлари ғаллачилик, пиллачилик, чорвачилик, боғдорчилик, полизчилик, сабзавотчилик б-н ҳам шу-ғулланади. Пахта 11,7 минг га, ғалла 7,0 минг га майдонга экилади, қарийб 1,5 минг га токзорлар билан банд. Туманда 21 ширкат ва ижара хўжалиги, фер-мерлар уюшмаси бор. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки боқилади. Иштихон туманида 100 га яқин умумий таълим мактаби, 60 дан зиёд жамоат кутубхонаси, 30 га яқин клуб, бир неча маданият уйлари, музей, маданият ва истироҳат боғи бор. Иштихонда туман марказий касалхонаси (570 ўрин, 305 врач, Митан шаҳарчасида филиали бор), 24 қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ врачлик амбулаториялари, поликлиникалар хизмат кўрсатмоқда. «Мингёнғоқ» санаторийси мавжуд. 1934 й. дан «Иштихон овози» туман газ. чиқади (адади 2300).


Кирилл алифбосида мақола: ИШТИХОН ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ПАЙАРИҚ ТУМАНИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты