ИҚТИСОДИЙ СТАТИСТИКА

ИҚТИСОДИЙ СТАТИСТИКА — статистика тармоғи ва давлат статистикаси органлари амалий фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири, иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг миқдорий тавсифини сифат мазмуни б-н боғликликда, аниқ макон ва замонда ўрганади. Халқ хўжалигини бир бутунликда ўрганиш учун Иқтисодий статистика статистика фанининг бир қисми сифатида халқхўжалиги йиғма кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқади. Бу кўрсаткичлар ёрдамида мамлакат иқтисодий ҳаётининг энг муҳим томонлари тўғрисида ҳар томонлама миқдорий тавсифларберилади. Их. маълумотлари иқти-содий жараённинг ва умуман иқтисодиётнинг барча асосий жиҳатларини доимий тарзда миқдорий жиҳатдан баҳолаш имкониятини беради. Бу маълумотлар, энг аввало, давлат бошқарув идораларига иқтисодиётни тартибга солиш ва иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун зарур.

Иқтисодий статистика мустақил фан бўлиши билан бирга иқтисодий назария ва б. амалий иқтисодий фанларга чамбарчас боғлиқ. Mac, назариётчилар томонидан ўртага ташланган муайян қарашлар статистик кўрсаткичлар ёрдамида асосланади ёки иқтисодий жараёнга тегишли статистик кўрсаткичларни таҳлил қилиш орқали иқтисодий қонуниятлар, тенденциялар ифодалаб берилади.

Иқтисодий статистикада иқтисодиётни ўрганишга тизимли ёндошилади; муайян иқтисодий жараён ўрганилаётганда бир нечта кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бир жараеннинг турли жиҳатларини акс эттирадиган кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига мувофиқ келиши муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий статистикада тадқиқ этиладиган ҳодисаларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда оммавий (ялпи) кузатиш, танлаб кузатиш, статистик гуруҳлаш, индекс усули, кор-реляцион тахлил, баланс ва географик усуллар, халқаро қиёсий усуллар каби статистика усуллари қўлланилади. Ай-рим ҳолларда математик статистика усулларидан фойдаланилади.

Ўзбекистонда Иқтисодий статистика амалиёти билан алоҳида вазирлик — Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари шуғулланади.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚТИСОДИЙ СТАТИСТИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
ФИЗИКА
ФРАНЦИЯ
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты