ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ — иқтисодий маҳсулотни и. ч., тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол жараёнида пайдо бўладиган асосий иқтисодий муноса-батларнинг шакл ва мазмунини белгилаб берадиган, мамлакатда тарихан пайдо бўлган ёки жорий этилган, амал қиладиган тамойиллар, қоидалар, қонун йўли билан мустаҳкамланган нор-малар мажмуи. Иқтисодий тизим доирасида иқтисо-диёт субъектлари, и. ч. омиллари ўзаро муносабатга киришадилар ва бу муно-сабатлар маълум қонун-қоидаларга би-ноан бошқарилади. Иқтисодий тизим фаолияти мулк, пул ва пул тизими, давлат ва нодавлат ташкилотлари, корхона, солиқ, даромад, режа, фойда каби бир катор во-ситалар ёрдамида ташкил қилинади.
Иқтисодий тизим масаласига қарашларда турлича ёндашувлар мавжуд. Жаҳон иқтисодий адабиётларида хўжалик-иқтисодий ти-зимларни и. ч. воситаларига эгалик шакли ва иқтисодий фаолият мувофиклаштириш ва бошқариш усулига кўра тас-нифлаш кўпроқ тарқалган. 21-а. бошларидаги қарашларда Иқтисодий тизимни баҳолашда моддий-ашёвий ва ижтимоий-иқтисодий мезонлар биргаликда қўлланилади, Иқтисодий тизимнинг энг муҳим бир қатор белгилари таърифланади. Уларга жамиятдаги иқтисодий ресурслар тавсифи; техника ва технология даражаси; и. ч. характери; яратилган маҳсулот ва хизматлар таркиби; иқтисодий муносабатлар табиати; иқтисодиётни бошқариш усули; иқтисодий сиёсат мазмуни киради.
Турли қарашларда инсоният жамияти тарихида 3,5 ва ҳатто 7 та Иқтисодий тизим бўлганлиги қайд этилади. Ортодоксал, яъни марксистик назария И. т. ни тавсифлашда ижтимоий-синфий жиҳатдан ёнда-шади. Мулкчилик шакли, эксплуатаци-янинг борлиги ёки йўқлиги, синфларнинг иқтисодиётдаги мавқеи бош мезон қилиб олинади. Уларга таянган ҳолда Иқтисодий тизим ишлаб чикариш усули деб аталади. Марксизмга кўра, ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодализм, капитализм ва коммунизм каби Иқтисодий тизимлар бор, уларнинг бири-иккинчисига ўрин бўшатиб беради, улар кетма-кет ўрин алмашади, энг мукаммал ва сўнгги Иқтисодий тизим коммунизм деб аталади. Марксизмга муқобил таълимотларда Иқтисодий тизимга технологик ва и. ч. нинг характери, и. ч. нинг индустриялашуви жиҳатидан қаралган ва баҳо берилган. Тараққиёт босқичлари назариясига кўра, ҳам 5 та Иқтисодий тизим ёки босқич мавжуд: анъанавий жамият босқичи; парвоз учун шартшароит ҳозирлаш даври; парвоз даври; етуклик сари ҳаракат даври; оммавий ва юксак истеъмол даври. Бу босқичлар ҳам ўзаро кетма-кетликда ўрин алмашади. Баъзи бир карашларда аграр, индустриал ва информацион иқтисодиёт даврлари қайд этилади.
Кўпчилик тадқиқотчилар анъанавий, бозор ва маъмурий-буйруқбозлик Иқтисодий тизим лари борлигини асослайдилар.
Анъанавий Иқтисодий тизим белгилари: қўл меҳнати ва табиат кучларидан оддий усулда фойдаланиш, ғоят кам унумли технологиянинг мавжудлиги и. ч. нинг аграр характери, иқтисодиётнинг асосий таянчи экстенсив юритиладиган қ. х. ; саноатнинг ҳунармандчилик ва хонаки саноат шаклида мавжудлиги; иқтисодий биқиклик, яъни хужалик автаркизми; иқтисодиёт биқиқ бўлганидан маҳсулотлар, асосан, ўз ис-теъмоли учун яратилади, уларни эҳти-ёждан ортиб қолган қисмигина айирбошланади. Хўжаликлар натурал истеъ-молчи бўлганидан камдан-кам ҳолларда бозор билан алоқа ўрнатадилар, ўзини-ўзи таъминлагани сабабли улар учун пулнинг аҳамияти бўлмайди; ўзаро иқтисодий алоқалар хўжаликнинг ичида ёки маҳаллий кичик ҳудуд доирасида анъанавий қоидаларга, урф-одатларга кўра, амалга ошади; иқтисодий фаолият жамоа ва якка хусусий мулкка асосланади; аҳоли турмуш даражаси паст бўлади.
Бозор иқтисодиёти тизими белгилари: юксак замонавий технологиянинг мавжудлиги; и. ч. нинг индустриал характерда бўлиши, иқти-содий тараққиётда ахборотнинг урни ва аҳамиятининг юқорилиги; и. ч. да сервис — хизмат кўрсатиш соҳаси ролининг ортиб бориши; иқтисодий усишнинг интенсив усули устуворлиги; иқтисодиётнинг очиқ бўлиши, унинг бозор алоқаларига таяниши; хил-махил мулкчилик бўлгани ҳолда хусусий мулкнинг етакчи уринда булиши; иқтисодиётнинг ижтимоий йўналишга эгалиги; аҳоли турмуш даражасининг юқорилиги; иқтисодиётга сиёсатнинг кучли таъсир кўрсатиши; иқтисодиётнинг глобаллашуви.
Маъмурий-буйруқбозлик тизими белгилари: машиналар тизимига асосланган технологиянинг бўлиши, лекин унинг паст даражаси, и. ч. нинг индустриал-аграр характери; иқтисодиётнинг ёпиқ булиши; давлат мулкининг ҳукмронлиги, жамоа мулкининг бу мулк қушимчасига айлани-ши, хусусий мулкнинг тақикланиши; иқтисодиётнинг бир марказдан туриб режалаштирилиши, режа топширикдарининг мажбурийлиги; ресурслар ва маҳсулотларнинг ягона режа асосида тақсимланиши; иқтисодий стимуллар заиф бўлгани ҳолда сиёсиймаънавий стимулларга устуворлик берилиши; иқтисодиётнинг тақчилли булиши, аҳоли турмуш даражасининг иқтисодий салоҳиятга нисбатан паст булиши, унинг ғоят секин ўсиши.
Эволюцион тарихий ривожланиш натижасида анъанавий Иқтисодий тизим бозор тизимига айланади, уни революцией йул билан йўқотиш натижасида зурлик билан маъмурий-буйрукбозлик тизими урна-тилади, у узини окламаганидан қайтадан бозор тизимига утиш юз беради. Шундай ўтиш жараёнида трансформациялашаётган, яъни утиш хрлатидаги Иқтисодий тизим юзага келади. Бу тизимнинг асосий белгиси режали маъмурий-буйрукбозлик тизимининг бозор тизимига айланиб боришидир. Бу жараёнда бозор исаоҳотлари муҳим уринда туради.
Бу тизим кўп укладли бўлиб (қ. Кўп укладли иқтисодий тизим), унинг қанчалик узоқ сақланиши ўтиш даврининг нақадар узун ёки қисқа бўлишига боғлиқ.
Аҳмаджон Ўлмасов, Неъмат Холматов.