ИҲТИЛОМ, поллюция — эркакларда ғайриихтиёрий булғаниш (сперма келиши). Иҳтилом кўпинча ўсмирларда рўй беради ва жинсий балоғатга етиш даврининг бошланганини билдиради; бир маромдаги жинсиq ҳаёт бошлангач, Иҳтилом тўхтайди. Биринчи Иҳтиломнинг пайдо бўлиши боланинг индивидуал туғма хусусиятлари, умумий соғлиги, ҳаёт тарзи ва қизиқишларига боғлиқ. Тунги Иҳтиломдан ташқари, киши кундузи уйғоқ вақтида ҳам (баъзан аёлни ўпганда ёки яланғоч ҳолда кўрганда ва ҳ. к.) И. бўлиб қолиши мумкин. Катта кишиларда тунги Иҳтилом ўзи одатланган жинсий алоқани тўхтатганда кузатилади. Иҳтилом касаллик аломати бўлмай, аксинча, жинсий безларнинг гормонал фаоллиги сақланганлигидан далолат беради. Марказий нерв системаси, простата бези каби аъзолар касалликларида Иҳтилом доимий тус олади. Бунда мутахассис врачга мурожаат қилиш керак.