ЖАРОҲАТ

ЖАРОҲАТ — гавда тўқималарининг механик шикастланган жойи (тери, шиллиқ парда, кўпинча мускул, нерв, йирик томир, суяк, бўғим, ички аъзо ва гавда бўшликларининг бутунлигига путур етиши). Тўқиманинг оғриши, қонаши ва очилиб қолиши Жароҳатнинг асосий белгиларидир. Пайдо бўлиш шароитига қараб хирургик (операцион) Жароҳат, жангда яраланиш ва тасодифий Жароҳат ажратилади; жароҳатловчи қурол қандай шикаcт етказганлигига қараб, кесилган, санчилган, чопилган, йиртилган (юлинган), лат еган, эзилган, тишланган ва ўқ (снаряд парчаси) теккан Жароҳат фарқ қилинади. Заҳарловчи моддалар Ж. га тушганда, заҳарли жониворлар (қорақурт, илон) чаққанда заҳарланган Жароҳат пайдо бўлади. Қутурган ҳайвонларнинг тишлаши (қопиши) дан вужудга келган Жароҳат айниқса хавфли. Жароҳатлар танадан айрим бўшлиқларга (мия, кўкрак, қорин, бўғин) нисбатан уларнинг деворидан ўтган ва ўтмаган турларга ҳам бўлинади. Mac, кўкрак бўшлиғидаги Жароҳат ўтувчи характерда бўлса, у ҳолда кўкрак бўшлиғидаги аъзолар (юрак, ўпка, кўкрак бўшлиғи аъзолари, трахея, қизилўнгач, аорта ва ҳ. к.) шикастланиши ёки шикастланмаслиги мумкин. Аъзолар шикастланганда бемор зудлик билан хирургик бўлимларнинг мураккаб шикастларга ихтисослашган марказларида (нейрохирургия, кардиохирургия ва ҳ. к.) даволаниши керак. У ерда нозик аъзолар (мия, кўз, юрак ва б.) микроскоп орқали ниҳоятда такомиллашган асбоблар билан операция қилинади.

Тасодифий Жароҳатга микроблар (асосан, йиринг туғдирувчи микроблар) тушган бўлади. Тасодифий ёки жанговар Жароҳат жароҳатланиш пайтида ёки кейин (боғлаб қўйилмаса) ифлосланиши мумкин. Микроблар (стрептококк, стафилокок ва б.) Ж. га жароҳатловчи қуролдан, теварак атрофдаги тери, кийим, тупроқ ва б. дан ўтиб, томирдан чиққан қонда, мажақланган тўқималарда ривожланади ва уни яллиғлантиради, сепсис, қоқшол, газли гангрена каби инфекцион касалликларга сабаб бўлади. Жароҳатланган кишига ўз вақтида ёрдам бериб, микроблар ривожланишининг олдини олса бўлади.

Жароҳатнинг битиши мураккаб жараён бўлиб, организмнинг умумий ва маҳаллий реакциясига боғлиқ. Организмнинг ҳолдан тойиши, авитаминозлар, диабет, камқонлик, моддалар алмашинувининг бузилиши Жароҳатнинг битишини қийинлаштиради. Жароҳатланган аъзонинг қон билан қанчалик таъминланиши, тўқималарнинг шикастланиш характери ҳам муҳим. Аъзонинг қон билан яхшироқ таъминланиши Жароҳатнинг битишини тезлатади. Мае, бош ва юздаги Жароҳат болдирнинг олдинги юзасидаги Жароҳатга нисбатан тезроқ, мажақланган, юлинган Жароҳат силлиқ кесилган Жароҳатга караганда секин битади. Жароҳат йирингламаган, четлари бир-бирига тегиб турган (мае, чокланган) бўлса, 5—7 кунда битади. Бу бирламчи тортишиб (тарангланиб) битиш дейилади. Инфекция тушган (йиринглаган) Жароҳат, шунингдек, четлари бир-биридан «qoчган» Ж. иккиламчи тортишиб (тарангланиб ) битади. Бунинг ўзига хослиги шуки, бириктирувчи тўқима (грануляцион тўқима) ривожланиб, жароҳат юзини тўлдиради. Шу тариқа пастроқдаги (ичкаридаги) тўқиқмаларни ташқи таъсирлардан сақлайди ва Жароҳатнинг битишига ёрдам беради. Жароҳат грануляциялар билан тўлишидан ташқари, тери четларидан янги ҳосил бўлган эпителий қоплами ўсади. Бирламчи тортишиб битган Жароҳат билинар-билинмас чандиқ (ямоқ), иккиламчи тортишиб битган Жароҳат эса катта чандиқ ҳосил қилади.

Биринчи ёрдам: кетаётган қон тўхтатилади, Жароҳат атрофидаги терига спиртли йод (йод настойкаси) суртгач, асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда ва антисептика воситаларидан фойдаланиб, Жароҳатни ифлосланишдан сақлаш, жароҳатланган аъзони қимирламайдиган қилиб қўйиш (қ. Иммобилизация), шундан кейин беморни даволаш муассасасига етказиб бориш керак.

Ҳайвон тишлаган (мае, ит қопган) кишини яқин орадаги санитария-эпидемиология станциясига ёки Пастер пунктига дарҳол юбориб, қутуришга қарши эмланади; тишлаган ит ёки бошқа ҳайвон ветеринария пунктларига олиб борилади.

Бадан тирналганда, чақаланганда, зирапча кирганда, пичоқ кесганда тери ифлосланмаган бўлса, Жароҳат ва атрофидаги терига спиртли йод эритмаси суртиб, қуруқ асептик материал (мае, бинт) билан боғлаб қўйилади. Бойламни намиқиш ва ифлосланишдан сақлаб, 6—7 кунгача ечмай туриш керак. Узоқ, турган гўштни бўлиш ёки балиқни тозалаш вақтида салгина бўлса-да жаро-ҳатланган, баданига игна ва б. нарсалар кирган, шунингдек, Жароҳат ига тупроқ тушган кишини ҳам врачга кўрсатиш керак.

Жароҳатни инфекциядан сақлаш ва қон тўхтатиш учун биринчи ёрдам боғлов пакети ва индивидуал боғлов пакети ишлатилади.

Биринчи ёрдам боғлов пакети тайёр асептик ва антисептик боғлов бўлиб, ўрови бор. Сиртқи ўрови резина югиртирилган, сув ўтказмайдиган матодан, ичкаридагиси қоғоз (пергамент)дан иборат бўлиб, ичида стерилланган бойлам — дока бинт билан 1—2 та пахта-дока ёстиқча бор. Ёстиқчалардан бири бинт охирига чатиб қўйилган, иккинчисини бинт бўйлаб суриш мумкин. Пакетдан фойдаланишда сиртқи ўрови четидан йиртилади. Ичкаридаги (пергамент) қоғози ичига ёпиштирилган ипдан тортиб очилади. Бинтни пича очиб, битта ёки иккала ёстиқча Жароҳатга ёпилади, бунда ёстиқчанинг Жароҳатга қараган томонига қўл тегизилмайди. Боғловни Жароҳатга ёпишдан олдин унинг четларига йод сурилади.

Жароҳат ўқ тешиб ўтишдан вужудга келган бўлса, иккинчи ёстиқча бинт бўйлаб Жароҳатнинг чиқиш тешигигача суриб борилади ва унга ёпилади. Ёстиқчалар устидан бинт ўраб, унинг учи боғлов пакетидаги қўшалоқ тўғноғич билан маҳкамлаб қўйилади.

Индивидуал боғлов пакети — жанговар шароитда Жароҳат ларга ва куйган юзаларга ёпиладиган стерил боғлов. Биринчи ёрдам боғлов пакетига ўхшайди: пахта вискоза бинти ва иккита пахта-дока ёстиқчаси бор. Ёстиқчалар сирти рангли ип билан қавилган. Боғлов пергамент қоғозга ўралган. Фойдаланиш тартиби: пакет шокиласидаги кертик бўйлаб сиртқи ўрови йиртилади, пергамент қоғозга ўралган боғлов, бурмасидан эса хавфеиз тўғноғич олинади; қоғоз пардани олиб ташланади; бинтнинг ёстиқча чатиб қўйилган эркин учини чап қўл, юмалоқланган учини эса ўнг қўл билан ушланади. Куйган юза катта бўлса, ёстиқчалар бир-бирига яқинлаштирилиб, умумий компресс ҳосил қилинади, куйган юза кичкина бўлса, ёстиқчалар устмауст қўйилади. Сўнгра бинтни гир айлантириб ўраб, учига тўғноғич қадалади.

Ад.: Орипов Ў. О., Каримов Ш. И., Умумий хирургия, Т., 1994.

Раҳматилла Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЖАРОҲАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
Туш таъбири ўзбек тилида
Тушда илон курса нимани англатди
Тушда қора илон курса нима


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты