ЖИЗЗАХПЛАСТМАССА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ЖИЗЗАХПЛАСТМАССА» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси тизимида фаолият кўрсатади. Республика саноатини ривожлантириш ва Жиззах вилоятидаги чўл зонасини ўзлаштириш мақсадида 1960 й. да Жиззах пластмасса қувурлари з-ди қурилиши лойиҳалаштирилди. 3-д ўзининг биринчи маҳсулоти — полиэтилен плёнкалар ва машинасозлик учун бутловчи буюмларни 1972 й. дан бошлаб ишлаб чиқара бошлаган. 1980 й. да з-д қайта реконструкция қилинди ва полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарадиган пластмасса з-дига айлантирилди. 1996 й. да Германия ва Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар ўрнатилиб, полиэтилен плёнка ишлаб чиқарила бошлади ва шу йили ҳоз. номидаги акциядорлик жамиятига айлантирилди. Йилига 10 минг т гача пластмасса қувур, 18200 т полиэтилен плёнка и. ч. қувватига эга. Шўртангаз мажмуининг ишга туширилиши муносабати билан қўшимча 3 минг т юқори иссиқликка чидамли полиэтилен плёнкалар ва халқ истеъмоли моллари и. ч. йўлга қўйилди. Маҳсулотлари республика ички эҳтиёжларига ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИЗЗАХПЛАСТМАССА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ГЕРМАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты