ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ, бадан тарбия — соғлиқни мустаҳкамлашга, одам организмини уйғун равишда ривожлантиришга қаратилган умумий тарбиянинг узвий қисми. Жамиятдаги жисмоний маданият аҳволини билдирувчи кўрсаткичлардан бири. Жисмоний тарбиянинг асосий воситалари: жисмоний машғулотлар, организмни чиниқтириш, меҳнат ва турмуш гигиенаси. Жисмоний тарбия ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбия билан қўшиб олиб борилади.

Ибтидоий даврдан бошлаб Жисмоний тарбияга алоҳида эътибор қаратилган. Дастлаб у жисмоний машқлар, турли ўйинлар, меҳнат жараёнлари, овчилик, ҳарбий ҳаракатларга ўхшатилган мусобақалар ва синовлар шаклида мавжуд бўлган, турли маросимларни акс эттирган. Кейинчалик ёшларни қиличбозлик, чавандозлик, камондан отиш, яккама-якка кураш маҳоратига ўргатиш жамиятнинг асосий вазифаларидан бирига айлана борган. Уйғониш даврида Жисмоний тарбияга эътибор янада кучайди. Гуманистлар Жисмоний тарбияни ўқув дастурига киритишга уринганлар. Жисмоний тарбияга ўрта асрларда Европада оилавий тарбия ва мактабдаги педагогик жараённинг муҳим қисми сифатида карала бошланди. Жисмоний Тарбия Руссо «Эмиль, ёки Тарбия тўғрисида» деб аталган педагогик рисоласида Жисмоний тарбиянинг болаларнинг ақлий камолоти ва меҳнат тарбиясидаги аҳамиятини таъкидлаган. 18-а. да асосан Руссо ғоялари таъсирида Германияда пайдо бўлган «инсонпарварлик ва яхши хулқ мактаблари» — филантропинлар Жисмоний тарбиянинг шакл ва услубларининг такомиллашувига олиб келади. Гимнастика машқлари мактаб дастурларидан мустаҳкам ўрин олади. 19-а. охири ва 20-а. бошида Франция, Буюк Британия ва б. мамлакатларда Жисмоний тарбиянинг миллий тизимлари таркиб топди.

Ўзбекистонда Жисмоний тарбияга жуда қадимдан саломатликни мустаҳкамлашнинг асосий воситаси деб қаралган. Маҳмуд Кошгарийнинг «Девону луғотит турк» асарида 100 дан зиёд халқ ўйинлари тўғрисида маълумот берилган. «Алпомиш» ўзбек халқ қаҳрамонлик достони, Алишер Навоийнинг «Фархoд ва Ширин», Зайниддин Восифийнинг «Бадое ул-вақое» («Нодир воқеалар»), Бобурнинг «Бобурнома» асари ва б. да жисмоний, жанговар машқлар, кучлилик баҳсмунозараларининг хилма-хил намуналаридан xикоя қилинади.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларига келиб Жисмоний тарбия ва спорт давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1992 й. да (2000 й. да эса янги таҳрирда) «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши, 1993 й. да Соғлом авлод давлат дастурининг ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамасининг спортнинг алоҳида турларини ривожлантиришга оид ва ниҳоят 1999 й. да «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори Жисмоний тарбиянинг ҳуқуқий асосларини яратди.

Жисмоний тарбиянинг кенг тармоқли тизими: оилавий-мактабгача давр (чақалоқликдан бошлаб боғча ёшидаги), мактаб ёши, ўрта махсус ва олий таълим даври ҳамда катта ёшдаги (эркак ва аёл)лар Жисмоний тарбия сини ўз ичига олади. Ўзбекистонда умумтаълим мактабларидаги Жисмоний тарбия педагогик жараён ҳисобланиб, Жисмоний тарбия дарслари, спорт секцияларидаги машғулотлар орқали амалга оширилади. «Умумий ўрта таълим мактаблари учун жисмоний тарбиядан давлат таълими стандарта» бўйича 1 — 9-синфларда ҳафтасига 2 соатдан Жисмоний тарбия дарслари жорий этилган. Ўқувчи-ёшлар ўртасида Жисмоний тарбияни янада оммалаштириш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 1999 й. да махсус тест синовлари ишлаб чиқилди. Мазкур тестларни муваффақиятли топширганлар учун 3 даражали «Алпомиш» ва «Барчиной» нишонлари таъсис этилди. 1.588.298 нафар ўқувчи мазкур тестларни муваффақиятли топширди (2002). Шунингдек, мактаб ўқувчилари учун «Умид ниҳоллари», лицей-коллеж ўқувчилари учун «Баркамол авлод», олий ўқув юрти талабалари учун «Универсиада» оммавий мусобақаларини ҳар 2 й. да ўтказиш йўлга қўйилди. Халқ ўйинлари ва оммавий спорт турлари бўйича қар 2 й. да «Алпомиш ўйинлари» фестивали ҳамда «Тўмарис ўйинлари» ўтказиб келинади.

Жисмоний тарбиянинг илмий-амалий асослари ва шу соҳа мутахассислари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, олий ўқув юртларининг ф-тлари ҳамда бўлимларида тайёрланади. Республикада 6 та олимпия ўринбосарлари билим юрти, 8 та олий спорт маҳорати мактаби ва 369 та болалар-ўсмирлар мактабида ҳам ўқувчиларга Жисмоний тарбиядан сабоқ берилади. «Ёшлик» кўнгилли спорт ташкилоти, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти, «Динамо» спорт клуби каби спорт жамиятлари аҳолининг турли қатламларини Жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга хизмат қилади.

Асрор Мўминов.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ФРАНЦИЯ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты