КАМЕРУН

КАМЕРУН (инг. Cameroon, франц. Сатегоип) , Камерун Республикаси (инг. Republic of Cameroon, франц. Republique du Cameroun) — Марказий Африкадаги давлат. Ғарбда Атлантика океанининг Биафра қўлтиғи билан туташ. Майд. 475,4 минг км2, ахолией 15,8 млн. киши (2001). Пойтахти — Яунде ш. Маъмурий жиҳатдан 10 вилоят (province)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Камерун — республика. Амалдаги конституцияси 1972 й. 2 июндан кучга кирган, унга 1995 й. да тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (1982 й. дан Поль Бийя). У умумий, тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 7 й. га сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият — бир палатали парламент (Миллий мажлис). Ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Камерун экваториал ва шим. субэкваториал минтақаларда жойлашган. Ер юзаси шим. га томон пасайиб борадиган ясситоғлик (1500—2000 м). Камерун марказида Адамауа платоси бор (энг баланд жойи 3008 м). Биафра қўлтиғи соҳилида Камерун вулканик массиви (4070 м) ажратиб турадиган пасттекисликнинг кенглиги 150 км ча. Қазилма бойликлари: темир рудаси, олтин, боксит, қалай, титан, нефть, табиий газ.

Иқлими жан. да экваториал, нам иқлим. Ўртача т-ра фев. ёки мартда 24 — 28°, июльё авг. да 22°—24°. Йилликёғин ички ҳудудларда 1500—2000 мм, соҳилда 3000 мм дан ортиқ (Камерун массивининг ғарбий ва жан.-ғарбий ён бағирларида — 10000 мм гача). Камеруннинг бошқа қисмида иқлим — экваториал-муссонли, серёмғир, қиши қуруқ. Ўртача т-ра 19°— 24°, шим. да 26°—33°. Йиллик ёғин 500 мм гача. Дарёлари кўп ва серсув, остонали, гидроэнергияга бой. Кўпларида кема қатнай олмайди. Ҳудудининг ‘/, қисмига яқини ўрмон. Жан. даги қизғиш-сариқ ферралит тупроқда доим яшил ўрмонлар, соҳилда мангра чакалакзорлари бор. Қимматбаҳо ёғоч берадиган дарахтлар (қизил, темир дарахт ва б.) кўп. Шим. даги қизил-қўнғир ва қора тропик тупрокларда саванна ўсимликлари ўсади. Ўрмонлари дарахтларда яшайдиган ҳайвонлар (маймунлар ва б.), фил, сув айғири, тимсоҳ, илон, қушлар ва турли ҳашаротларга бой. Қўтос, каркидон, кийик, жирафа, арслон, гепард ва б. кўп. Ҳай-вонларни сақлаб қолиш учун Бенуэ, Бубанжида, Ваза миллий боғлари ва Бафиа, Жа, Дуала-Эдеа, Кампо қўриқхоналари барпо этилган.

Аҳолисининг кўпчилиги банту (дуала, балунду, баса ва б.), шарқий бантоид (бамилеке, бамум, тикар ва б.) тил оилаларига мансуб. Расмий тиллар — француз ва инглиз тиллари. Аҳолисининг 45% қад. диний эътиқодни сақлаган, 35% қисмидан ортиғи христиан (асосан, католик), 20% сунний мусулмон. Аҳолининг 41 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Дуала, Яунде, Бафусам, Морва, Гарва ва б.

Тарихи. Камерун ҳудудидан ўрта ва юқори палеолит даврига оид тош қуроллар топилган. Камерунда дастлаб пигмейлар яшаб, овчилик, чорвачилик ва ибтидоий деҳқончилик билан шуғулланган. 16-а. нинг2-ярмидан Камерунга португаллар, голландлар, 18-а бошларидан инглиз, француз, немис, америка дин даъваткорлари (миссионерлар) ва савдогарлари кела бошлади. Улар камерунликларга туз, газмол, идиш-товоқ, мис қуймаси, спиртли ичимликлар олиб келиб сотишган. Европаликлар Камерундан фил суяги, пальма мойи, мурч ва б. олиб кетган. 17 — 18-а. ларда Шим. Камерунда Мандора султонлиги ташкил топди. 18-а. охири ва 19-а. бошларида фульбе кўчманчилари Шим. ва Марказий Камерунда бир неча мусулмон давлатларини туздилар. 18-а. да Марказий Камерунда шаклланган Бамум давлати фульбеларга қарши курашди. 18—19-а. ларда Марказий ва Жан. Камерунда яна бир қанча давлатлар пайдо бўлди.

20-а. бошларида Германия К. нинг шим. ва марказий қисмларига ҳукмронлик қила бошлади. 1 – жаҳон уруши даврида инглиз-француз қўшинлари Камерун ҳудудини Германиядан тортиб олди (1916). Шарқий К. Франция, Ғарбий К. Букж Британия назоратига ўтди. Маҳаллий аҳолининг оммавий ташкилоти — Нигерия ва К. Миллий кенгаши (1944) ҳамда Камерун халклари иттифоқи партияси раҳбарлигида Камерун халқи мустақиллик учун кураш бошлади.

Ниҳоят, 1960 й. 1 янв. да Шарқий Камерун мустақиллиги эълон қилиниб, 13 но-яб. дан К. Республикаси деб юритила бошлади. 1961 й. 1 окт. да Ғарбий Камеруннинг К. Республикасига бирлашуви натижасида К. Федератив Республикаси (КФР) тузилди. Мамлакат иқтисодиётини кўтариш чоралари кўрилди: ягона пул ва ўлчов бирлиги қабул қилинди; барча сиёсий партиялар К. миллий иттифоқига бирлаштирилди. Иттифоқнинг 1-съездида КФРни ривожлантириш дастури қабул қилинди. 1972 й. 20 майдаги референдум натижасида КФР К. Бирлашган Республикаси деб аталди. 1984 й. 25 янв. дан бошлаб К. Республикаси деб аталадиган бўлди. Камерун — 1960 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 20 май — республика эълон қилинган кун (1972).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Республикани ҳимоя қилиш ҳаракати, 1991 й. да тузилган; К. халқи демократик бирлашмаси, 1966 й. да асос солинган; Демократия ва тараққиёт учун миллий иттифоқ, 1991 й. да тузилган; Ижтимоий демократик фронт, 1990 й. да асос солинган; К. халқлари иттифоқи, 1991 й. дан ошкора ишлай бошлаган. Камерун меҳнаткашлари касаба уюшмаси ташкилоти, 1972 й. да тузилган, Африка касаба уюшмалари бирлиги ташкилотига киради.

Хўжалиги. Камерун — аграр мамлакат. Марказий Африка минтақасида иқтисодий кўрсаткичлари жиҳатидан ўртача даромадли мамлакатлар гуруҳига киради. 1980—90-й. ларда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 7%ни ташкил этди. Саноат илдамроқ ривожланиши туфайли ялпи ички маҳсулот таркиби ўзгарди: саноатнинг солиштирма салмоғи 44%, қ. х. салмоғи 24% бўлди.

Саноати. Камерунда нефть қазиб оладиган ва уни кайта ишлайдиган, алюминий, чармпойабзал, тўқимачилик ва ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Қимматли нав ёғоч (темир ёғоч, қизил ёғоч) экспорт қилишда Камерун дунёда 6-ўринда туради. Мустақиллик йилларида мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўла таъминлабгина қолмай, четга ҳам сота бошлади. Электр энергиянинг ярмига яқини сув кучи ва ярмидан кўпроғи ёқилғи ёрдамида ҳосил қилинади (йилига ўртача 2,6 млрд. кВтсоат).

Қишлоқ хўжалиги нинг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Экинзорларнинг 50% дан кўпроғи озиқ-овқат экинлари, 30% экспортбоп экинлар билан банд. Асосий озиқ-овқат экинлари: тариқ, оқ жўхори, маккажўхори, шоли, маниок, ямс, макабо, таро, банан, ер ёнғоқ, сабзавот, шакарқамиш, дуккаклилар. Какао, кофе, каучук, тамаки, пахта, чой, мойли пальма ва б. ҳам етиштирилади. Камерун шим. ва ғарбида кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвачилик муҳим роль ўйнайди. Қорамол, қўй, эчки, чўчқа, парранда боқилади. Ички сув ҳавзалари ва Биафра қўлтиғида турли балиқлар овланади.

Транспорти. Мамлакат ичкарисида ташиладиган юкларнинг 70% т. й. транспортига тўғри келади. Т. й. нинг уз. 1175 км, автомобиль йўлларининг уз. — 65 минг км. Асосий денгиз порти — Дуала, дарё порти — Гарва, халқаро аэропортлар — Яунде, Дуала, Гарвада.

Камерун четга нефть, ёғоч, пахта толаси, каучук, банан, ер ёнғоқ, мойли пальма маҳсулотлари ва б. чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, кенг истеъмол моллари, ёқилғи ҳамда мойлаш материаллари ва б. олади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Нидерландия, Франция, АҚШ, Канада, Япония, Германия, Испания. Пул бирлиги — Африка франки.

Тиббий хизмати. Камерунда шифокорлар Яунде ш. даги ун-т тиббиёт-санитария марказида тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданий-маъри-фий муассасалари. 6—12 ёшдаги болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Таълим Шарқий Камерунда француз, Ғарбий Камерунда инглиз тилида олиб борилади. Болаларнинг 85% ўқишга жалб этилган. Давлат мактабларидан ташқари хусусий мактаблар ҳам бор. Ҳунар-техника таълими бошланғич мактаб негизида ташкил этилган. Олий ўқув юртлари: Яунде унти (1962), Олий политехника мактаби (1971), Олий журналистика мактаби (1970), Миллий қ. х. коллежи, Миллий маъмурий мактаб, Миллий спорт ин-ти, Олий алоқа мактаби ва б. Илмий муассасалари: Илмий ва амалий тадқиқотлар кенгаши (1962), Фан-техника тадқиқотлари миллий бюроси (1965), Фан ривожига кўмаклашиш уюшмаси (1972), Африка тилларини ўрганиш минтақа и. т. маркази, Қ. х. тадқиқот инти, Демография тадқиқотлари ин-ти, Геогр. миллий ин-ти, Кончилик-геол. тадқиқотлари бюроси (1959), Пахта инти ва б. Кутубхоналари: Яундеда миллий архив (1952), Яунде унти кутубхонаси, Олий нормал мактаб кутубхонаси, Яундедаги миллий кутубхона, Демография тадқиқотлари ин-тининг кутубхонаси ва б. Эболовда Марказий Камерун халқлари санъати музейи, Бафусамда бамилике санъати музейи, Фумбанда бамум санъати музейи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Камерунда бир қанча газ. ва жур. нашр этилади. Йириклари: «Камерун трибюн» («Камерун минбари», инглиз ва француз тилидаги кундалик газ., 1974 й. дан), «Камерун аутлук» («Камерун истиқболи», инглиз тилидаги хусусий газ., 1971 й. дан), «Камерун нуво» («Янги Камерун», француз тилидаги хусусий газ., 1984 й. дан), «Камерун таймс» («Камерун вақти», инглиз тилидаги хусусий газ., 1960 й. дан), «Офжектиф» («Мақсад», француз тилидаги ойлик жур., 1979 й. дан). Камньюс — ҳукумат ахборот агентлиги 1978 й. да ташкил этилган. Камерун радио ва телекўрса-туви — ҳукумат маҳкамаси, 1988 й. да тузилган, умуман радиоэшиттиришлар 1955 й. дан олиб борилади.

Адабиёти. Халқ оғзаки ижодиёти Камерун халқи ҳаётида муҳим роль ўйнайди. 20-а. бошларида бамум ёзуви пайдо бўлиб, бу ёзувда тарих, тиббиёт ва динга оид 3 асар яратилди. 30-й. лардан маҳаллий (булу, дуала) тилларда бадиий асарлар (асосан, фольклор характерида) яратила бошлади. Ҳоз. адабиёти, асосан, француз, қисман, инглиз тилларида бўлиб, миллий озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғланган. Кўпчилик ёзувчилар мозийга мурожаат этсалар ҳам, уларнинг асарларида 20-а. 50-й. ларидаги озодлик курашининг таъсири сезилиб туради (Э. Э. Йондоннинг «Камерун! Камерун!» шеърий тўплами ва б.). Романнавислар жамиятнинг турли қатламлари ҳаётини кўрсатдилар, мустамлакачиликни танқид қилдилар (Монго Бетининг «Шафқатсиз шаҳар», «Тугалланган миссия» романлари ва ҳ. к.). К. мустақилликка эришгач, Камерун маданияти жамияти, Камерун шоирлари ва адиблари уюшмаси тузилди. 1963 й. дан маданият масалаларини ёритадиган «Аббиа» жур. чиқа бошлади. Адабий асарларда эскилик сарқитлари (кўп хотинлик, қалин олишбериш)ни фош этиш, озодлик кураши тарихи, янги турмуш қийинчиликлари ва б. мавзулар асосий ўрин тутади. Драматургия дуруст муваффақиятларга эришди. Шоирлардан Р. Филомбе, Ф. Сенга-Кюо, Ф. Бебей ва б. халқ оғзаки ижодиёти анъаналарини давом эттириш билан бирга ҳоз. замон муаммоларини хам қаламга оладилар. С. М. Эно-Белинганинг лирик-фалсафий шеърлардан иборат «Негрча ниқоблар» тўплами кейинги йиллардаги салмоқли асар бўлди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Лой, тош, ёгоч ва бамбукдан қилинган айлана, тўғри бурчакли, қамиш томли кулбалар, идишга ўхшатиб лойдан қурилган 6—8 м ли конуссимон уйлар кўп. 19-а. охирида йирик шаҳарлар (Яунде, Дуала) вужудга келди, уларда арабча ва европача услуб қоришиб кетган бинолар қад кўтарди. Кейинги йилларда замонавий меъморий иншоотлар маҳаллий меъморларнинг лойиҳалари асосида ҳам қурила бошлади (Дуаладаги «Кокотье» меҳмонхонаси, савдо палатаси; Яундедаги президент қароргоҳи, француз маданий маркази, вокзал бинолари). Камерун халқлари ўртасида ёғоч ўймакорлиги (уй жиҳозлари, ёғочдан ясалган одам, ҳайвон ҳайкалчалари ва уларга нақш солиш) ривожланган. Замонавий ёғоч ўймакорларидан Момбе Массанга, унинг угли Г. Муафо, шунингдек, Исам Канко энг машҳурларидир.

Мусиқаси. Камерун аҳолисининг миллий таркиби хилма-хиллиги мусиқа маданиятининг ўзига хослигини белгилайди. Чолғу асбоблари ҳам турлича: урма чолғулардан катта-кичик барабанлар, ксилофон, балафон; торли-тирнама созлардан нгомби, мвет, молори ва б. ; пуфлама созлардан какаки, санри кабилар. Ҳар бир халқнинг қушиқлари, чолғу дасталари таркиби, ижро услуби ҳар хил. Айрим туманларда меҳнат жараёнига жўр буладиган мусиқа: балиқчилар қўшиғи, маккажўхори уқаловчи аёллар қўшиғи ва б. мавжуд. Айрим қўшиқлар яккахонликда, бошқалари жўр овозликда ҳамда кўп овозлиқда ижро этилади. Кўпгина қўшиқларни рақсдан ажратиб бўлмайди. Пигмейларнинг қўшиқ-рақс анъанаси ҳам ўзига хос. Уларнинг «мвет» мусиқа томошалари ғоят жозибадор. Халқ мусиқа ижоди билан бирга анъанавий профессионал (сарой) мусиқа жанрлари ҳам ривож топган.

20-а. да Европа ва Америка мусиқасининг таъсири кучайди. Замонавий композиторлар, дирижёрлар, созандалар етишиб чикди, ашула ва раке ансамбллари ташкил топди. Камерун мусиачилар ва композиторлар уюшмаси тузилди (1972). Фольклор намуналарини тўплаш ва ўрганиш йўлга қўйилди.

Театри. Камерун халқлари ўртасида қадимдан рақс-мусиқа ўйинлари — пантомималар одат бўлган. Айрим рақслар баъзан томоша саҳнасига айланиб, халқ, театрига ўхшаб кетади. 1955 й. Яундеда ёш артистлар уюшмаси ташкил этилди. Труппа раҳбари С. Авона ўзининг «Эбутунинг уйланиши», «Ишсиз» пьесаларини саҳналаштирди. 1961 й. да Дуалада Камерун халк, театри очилди. Кейинчалик ташкил этилган «Африка авангарди» драматик труппаси маҳаллий муаллифларнинг асарларини сақналаштирди. Яунде ва Дуалада ҳаваскор жамоаларнинг кўриклари, санъат фестиваллари ўтказилди.

Киноси. Камерунда яратилган дастлабки фильмлар этн. тусида эди: «Там-там Парижда» (1963, реж. Т. Сита-Белла), «Бамбиликенинг катта уйи» (1966, реж. Ж. П. Нгасса). 1966 й. да Ахборот вазирлиги ҳузурида кино бўлими очилди. 1973 й. да кино саноати жамғармаси таъсис этилиб, фильмлар яратиш учун шу жамғармадан маблағ берила бошлади. Реж. Ж. П. Диконг-Пипанинг «Шохлар» (1964) ва «Отамни қайтариб беринглар» (1965) қисқа метражли фильмларидан кейин «Бегона бола» (1975), «Озодлик қадри» (1979) фильмлари шуҳрат қозонди. Реж. Д. Камва «Беланчак» ва «Бизнинг қизимиз» номли ҳажвий фильмлар яратди.


Кирилл алифбосида мақола: КАМЕРУН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ГЕРМАНИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты