КАМПИЛОБАКТЕРИОЗ

КАМПИЛОБАКТЕРИОЗ, в и б р и о з — ҳайвонларда учрайдиган юқумли инфекцион касаллик. Асосан, қорамол ва қўйлар касалланади, чўчқа, эчки, товуклар ва одамга юқиши мумкин. Касаллик ҳайвонлар жинсий органлари зарарланиши билан кечади. Инфекция жинсий органларнинг шиллиқ пардасида бўлиб, ҳайвонларни қочириш вақтида, шунингдек, тўшама, озуқа ва б. орқали юқади. Касаллик қўзғатувчи — Campylobacter fetus (vibriofetus) veneralis ҳисобланади. Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида қайд қилинган.

Касаллик қўзғатувчиси 1903—13 й. ларда топилган. Касал ҳаивон қисир қолади ва сутдан чиқади, ориқлайди, бўғоз бўлса бола ташлайди, боласи кўпинча ўлик туғилади, тирик туғилгани 1—2 кунда ўлади, йўлдоши кўп ҳолларда тушмайди, қон ва йиринг аралаш шиллиқ суюқлик чиқиб туради. Эркак ҳайвонларда уруғдони яллиғланади. Касаллик клиник, эпизоотологик, бактериологик, серологик маълумотларга асосан аниқланади.

Даволаш: касал қорамолларга стрептомицин, пенициллин, бицилин ва б. дорилар берилади, 3 марта кетмакет уруғлантирилгандан кейин бўғоз бўлмаган сигир ҳамда ғунажиннинг бачадонига (куйикиш вақтида), буқаларнинг препуция бўшлиғи ва мушак оралиғига (3—4 кун қаторасига) антибиотик юборилади. Даволангандан сўнг бир ой ўтгач, буқаларнинг спермаси ва препуция шиллиғи текширилиб, уларнинг тузалганлиги аниқланади. Касал қўйлар ҳам антибиотиклар билан даволанади. Бундан ташқари, қўй бачадонига калий перманганат эритмаси юборилади.

Олдини олиш: ҳайвонлар синчиклаб текширилади, касалланган ҳайвонлар ажратиб, алоҳида боқилади, даволанади, сунъий қочириш усулидан фойдаланилади, носоғлом хўжаликлар дезинфекция қилинади.

Ад.: Шопўлатов Ж., Бурхонова Ҳ., Жиянов Я ., Эпизоотология ва микробиолошя асослари, Т., 1991; Пармонов М., С айилкулов Б., Пармонов Ж., Эпи fooiojioi мя. Т., 1996.

Ҳошим Нурмаматов.


Кирилл алифбосида мақола: КАМПИЛОБАКТЕРИОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ТИББИЁТ
ЕР
КУЙДИРГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты