ЖОУЛЬ-ЛЕНЦ ҚОНУНИ — ўтказгичдан электр токи ўтганда унда ажраладиган иссиқлик миқдорини ифодаловчи қонун. Ўтказгич бир жинсли бўлса, электр токининг иши фақат иссиқлик ҳосил қилиш учун сарф бўлиб, ажралган иссиқлик миқдори Q ток кучи / квадрати, ўтказгич қаршилиги R ва токнинг ўтиш вақти / га тўғри мутаносиб бўлади. У Q^kPRt, бунда k — мутаносиблик коэффициенти бўлиб, у ўлчаш бирликларининг танланишига боғлиқ бўлади. Ток амперларда, қаршилик Ом да, вақт с да олинса, коэффициент к-0,239=0,24 бўлганда Q калорияларда, к—ҳ бўлганда Q Жоулларда ифодаланади. Жоуль-ленц қонуни —Л. қ. ни Жоуль-Ленц Қонуни Жоуль 1841 й. да яратган, ундан мустақил равишда Э. X. Ленц 1842 й. да тажрибада тасдиқлаган. Ж.-—Л. қ. нинг амалий аҳамияти катта; электр чўғланма лампалари, электр иситкичлар ва электр иситиш қурилмалари шу қонунга асосланиб лойиҳаланади.