ЖУРНАЛ

ЖУРНАЛ (франц. journal — кундалик дафтар) — босма даврий нашр. Ахборотни танлаш, таҳлил этиш ва баҳолашнинг асосий воситаларидан бири. Журнал газета каби жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш йўли билан уни шакл-лантиришга хизмат қилади; омма ижтимоий онгига муайян ғоя ва қадриятларни сингдиради. Журналлар дастлаб Францияда нашр қилинган. Инг. «Magazine», франц. «Revue», немисча «Zei schrift», испанча «Relista» сўзлари ҳам Журнал маъносини англатади. Чоп этилиш муддати (даврийлиги) жиҳатдан Журналлар, одатда, ҳафтада, ўн кунда, икки ҳафтада, ойда, икки ойда, ҳар уч ойда, ярим йилда бир марта нашр қилинади. Бундай даврийлик Журнал ларда турмуш воқеаларини кундалик газ. га нисбатан батафсилроқ ва чуқурроқ таҳлил қилиш имконини беради. Журналлар мундарижа йўналишига кўра фаркланади: ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий, ишлаб чиқариш-техникавий, илмий, илмий-оммабоп ва б. Ж. лар жамиятдаги турли ёшдаги кишиларга мўлжалланади.

Оммавий ижтимоий-сиёсий ва адабий-бадиий Журнал ларда суҳбат, публицистик кузатув, маълум мавзуни шарҳловчи мақолалардан ташқари, репортажлар, шеърлар, ҳикоялар, қисса ва романлар босилади. Сўнгги пайтларда оммавий Журнал саҳифаларидан кроссвордлар, амалий санъат асарлари, модалар, уй бекаларига маслаҳатлар, шахмат этюдлари ва ҳ. к. тобора кенгроқ ўрин олмокда. Ҳафталик, ўн кунлик Журнал ларда чизма раем ва фотосуратлардан фойдаланилади. Илмий Журнал ларда ҳажман катта мақолалар билан бирга рефератлар, аннотациялар, хулосалар, илмий ҳаётга оид ихчам хабарлар ҳам эълон қилинади. Журнал ҳажмини ва уни безаш унсурларини белгилашда Журнал мундарижаси ва унинг ўқувчилари доирасидан келиб чиқилади. Одатда оммавий Журналлар — ижтимоий-сиёсий ва адабийбадиий, илмий-оммабоп, болалар, аёллар ва ўсмирлар учун мўлжалланган нашрлар катта ҳажмда чиқарилади.

Журнал чилик тараққиёти. Журнал чилик тарихи Францияда «Журнал де Саван» («Олимлар журнали»), («Journal des scavans», кейинроқ «Journal des savants») Ж. дан бошланади. Унинг биринчи сони 1665 й. нинг 5 янв. да босмадан чиққан. Унда адабиёт, фалсафа, табиий фанлар соҳаси бўйича Европанинг турли мамлакатларида нашр қилинган китоблар ҳақида маълумотлар босилган. Шунингдек, шу йили, Лондонда «Философишал транзекшне of Ройял сосаенти» («Қироллик жами-ятидаги фалсафий ўзгаришлар») Ж. нашр қилинган. Турли китоблар шарҳидан иборат бўлган бундай Журналлар кейинроқ Италия, Германия, Испания, АҚШ, Венгрия, Россия сингари мам-лакатларда ҳам пайдо бўлган, фақат мавзулар доираси тор булганлиги учун бу Журналлар омма орасида кенг тарқалмаган.

Журнал чилик 19-а. 2-ярмида жадал ривожланди. Бу даврда Журнал тарғиботининг усул ва воситаларида ҳам катта ўзга-ришлар юз берди. Журналлар адади узлуксиз ўсиб борди. 19-а. охири ва 20-а. бошларида Журнал ларнинг асосий турлари шаклланди, расмли-безакли оммабоп нашрлар етакчи ўрин эгаллай бошлади. 1960 й. охирида АҚШ да 9400, Англияда 4600, Францияда 14600 (бу мамлакатда сиёсий газ. лардан ташқари, даврий нашрларнинг ҳаммаси Журналлар рўйхатига киритилади), ГФРда 2200, Японияда 5800 га яқин Журнал нашр қилинган. Айрим мамлакатларда (АҚШ, Франция, Англия) Ж. лар кундалик газ. ларга нисбатан тез таркалади. Расмлибезакли оммабоп Журналлар миқдори ва адади бўйича АҚШ дунёда олдинги ўринда туради (1960 й. охирида «The Reader’s Digest» 17,5 млн. ; «Pazad» 8 млн. ; «Life» 7,3 млн. нусхада чоп қилинган).

Ўзбекистонда Журнал чилик. Туркистонда даврий матбуотга 19-а. нинг сўнгги ўн йиллигида асос солинган: 1896 й. Тошкентда «Среднеазиатский вестник» («Ўрта Осиё даракчиси») Ж. нинг биринчи сони босмадан чиқади. Кейинчалик «Туркестанский скорпион» («Туркистон чаёни», 1907), «Средняя Азия» («Ўрта Осиё», 1912), «Степные миражи», («Саҳродаги сароб», 1914) Журнал лари нашр қилинади. Бу Ж. ларда асосан адабий жанрларда ёзилган асарлар чоп этилган. «Средняя Азия» Ж. да Туркистондаги маҳаллий аҳолининг маданий ҳаётига оид материаллар ҳам ўрин олган.

Туркистонда миллий Журнал чилик тарихига атокли маърифатпарвар адиб ва публицист Беҳбудий асос солган. Унинг муҳаррирлигида 1913—1915 й. ларда Самарқанд ш. да «Ойина» жур. нашр қилинган. Мазкур Журнал туркистонликларни замонавий илму урфондан, маърифатдан баҳраманд этиш, ўлкадаги миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш каби давр учун долзарб масалалардан баҳс юритган. Ўзбек тилидаги иккинчи Журнал «Ал-Ислоҳ» номи билан Тошкентда нашр қилинган.

1917—18 й. ларда Туркистонда ижтимоий-сиёсий ва адабий йўналишдаги бир қанча янги ўзбекча Журналлар пайдо бўлди. Қўқонда 1-сони Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий муҳаррирлигида «Кенгаш» (кейинчалик «Ҳуррият» номи билан чиққан), таниқли олим ва публицист Ашурали Зоҳирий раҳбарлигида «Юрт» Ж. лари нашр қилинган. Тошкентда «Чаён» (1917), «Ишчилар дунёси» (1918) каби янги Журналлар чиқа бошлаган. «Юрт» ва «Чаён» Ж. лари Туркистон мухторияти ғояларини қўллаб-қувватлаган ва тарғиб қилган. «Ишчилар дунёси» большевикларнинг хусусий мулкни тугатиш соҳасидаги сиёсатини танқид қилгани учун шўро ҳукумати томонидан ёпиб қўйилган. 1918—24 й. лар Туркистонда жами 129 номда Журнал ва бюллетенлар нашр қилинган. Уларнинг асосий қисми рус тилидаги тармоқ нашрларидан иборат бўлиб, айрим Журналлар бор-йўғи 1—2 сони чиққан, холос. Шу даврда ўзбек тилида нашр қилинган «Ўзгаришчи ёшлар» (1922-24), «Инқилоб» (1922-24) ва «Муштум» (1923) Журналлари нисбатан кенг тарқалган. Бу нашрларда Назир Тўрақулов, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмонхон Эшонхўжаев, Ғози Юнус сингари истеъдодли ўзбек адиблари ва публицистлари фаол ҳамкорлик қилганлар.

20-й. ларнинг 2-ярмида Ўзбекистонда ўзбек тилида «Ер юзи» (ҳоз. «Гулистон»), «Янги йўл» (ҳоз. «Саодат»), «Маориф ва ўқитувчи», «Янги кишлоқ», «Аланга» каби ижтимоий-сиёсий ва адабий йўналишдаги янги Журналлар ташкил топди. «Ер юзи» ўзбек тилидаги биринчи расмли-безакли оммабоп нашр ҳисобланади. 1930 й. бошида у 10000 нусхада чиққан.

2-жаҳон уруши йилларида Журналлар тармоғи кескин қисқарди. Уруш тугагач, кўпчилик Журналлар қайтадан чиқа бошлади, янги Журналлар пайдо бўлди. 1975 й. да Ўзбекистонда жами 134 номда Журнал чоп қилинган. Журналлар фаолияти ҳам газ. лар каби ўша давр тузуми кўзлаган сиёсий ва мафкуравий мақсадларга бўйсундирилган.

Ўзбекистонда давлат мустақиллиги эълон қилингач, кенг оммага мўлжалланган мавжуд Журналлар фаолияти қайта ташкил қилинди. Республикада жами 165 Журнал нашр этилади, уларнинг йиллик ўртача адади 704,7 минг нусха (2002). Янги ижтимоий муносабатларни шакллантиришда, миллий онгни ўстиришда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва адабий-бадиий Журналлар етакчилик қилмоқца. Бу туркумга мансуб «Шарқ юлдузи», «Гулистон», «Саодат», «Мулоқот», «Фан ва турмуш», «Ёшлик», «Муштум» Ж. лари каторига истиклол даври Журналлари — «Тафаккур», «Соғлом авлод учун», «Жаҳон адабиёти» қўшилди.

Булардан ташқари, янги ижтимоий, иқтисодий, молиявий муносабатларни аск эттирувчи махсус Журналлар — «Бозор, пул, кредит», «Менеджер», «Оптовик», «Жамият ва бошқарув», «Бухгалтер кутубхонаси», «Тижорат», «Экономическое обозрение» (рус ва инг. тилларида) ҳам ташкил топди. Автомобилчилар учун мўлжалланган «Авто-олам», «Авто ПрессТИЖ» сингари янги нашрлар пайдо бўлди, «Наш футбол» (ойлик нашр) ва «Приложение к журналу Наш футбол», «ПрессТИЖ» ва «Бизнес Осиё» ҳафталик Журналлари чиқмоқда. Булардан реклама материаллари кенг ўрин олган. «ПрессТИЖ» таҳририяти томонидан тайёрланаётган «Пресс ТИЖ-ТВ» хафталиги 53 минг нусхада (1999) тарқалади. 1998 й. дан республикада «Саида» номли расмли-безакли аёллар Журнал ли ўзбек ва рус тилларида нашр қилинади.

Ўзбекистонда илмий Журнал ларнинг кенг тармоғи мавжуд. Ўзбекистон ФА илмий тадқиқот ин-тлари томонидан 12 та илмий академик Ж. нашр қилинади (2002). Уларда мамлакат олимларининг назарий ва амалий тадқиқотлари, таж-рибалари якунлари ёритилади. «ЎзР Фанлар академияси маърузалари» Ж. и илмий академик нашрларнинг етакчиси ҳисобланади. Журнал саҳифаларида фаннинг барча соҳаларига оид тадқиқотлар натижасининг қисқа мазмуни эълон қилинади. «Ўзбекистонда ижтимоий фанлар», «Ўзбек тили ва адабиёти» Ж. лари ижтимоий фан соҳалари, «Информатика ва энергетика муаммолари», «Механика муаммолари», «Узбекский химический журнал», «Узбекский биологический журнал» нашрлари аниқ ва табиий фанлар тармоғидаги илмий ютуқларни акс эттиради. «Табиий бирикмалар кимёси» ва «Гелиотехника» Ж. лари 1965 й. дан нашр этилмоқда. Ушбу Журналлар АҚШда инглиз тилига таржима қилиб чиқарилади. Ўзбекистон илмий Журнал ларининг кўпчилиги АҚШ, Англия, Франция, Германия ва б. мамлакатларнинг илмий марказларида ҳам тарқалади.

Тоҳир Пидаев.


Кирилл алифбосида мақола: ЖУРНАЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ГАЗЕТА
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты