КВАНТ ГЕНЕРАТОР

КВАНТ ГЕНЕРАТОР — мажбурий нур ланиш ҳодисасига асосланган монохроматик электромагнит тўлқинлар генератори. Ишлаши ташқи нурланиш таъсирида атомлар, ионлар ва молекулаларнинг ўзидан фотонларни чиқаришига асосланган. ЎЮЧ (ўта юқори частота) диапазондаги биринчи Квант генератор 1955 й. да Н. Г. Басов ва А. М. Прохоров ҳамда АҚШ олимлари Ж. Гордон, X. Цейгер ва Ч. Таунс томонидан (бир-биридан мустақил) яратилган. Унда фаол муҳит сифатида аммиак молекулалари NH3 дастаси ишлатилган, шу сабабли у молекуляр генератор деб юритилади. Ҳозир молекуляр генераторларда аммиак молекулаларидан ташқари формальдегид молекулалари, цианид кислота молекулалари, водород атомлари, сув, дейтерийланган аммиак молекулалари ва б. ишлатилади. Молекуляр генераторларнинг камчилиги спектр чизиқларининг мураккаб тузилишидадир. Ҳар бир спектр чизиқнинг ўзи бир-бирига жуда яқин жойлашган чизиқлар тўпламидан иборат бўлиб, уларни радиоспектроскопларда ажратиш қийин. Радиодиапазондаги Квант генераторнинг алоҳида хусусияти — тебраниш частотаси со турғунлигининг юқорилигидир (Дю/ш—10~13). Шунинг учун улардан частотанинг квант стандарти сифатида фойдаланилади. Оптик диапазонда ишлайдиган Квант генератор 1960-й. ларда пайдо бўлиб, лазер деб аталади. Лазернинг фаол муҳити турлича бўлиб, унда: кристалл, шиша, газ, суюқлик, яримўтказгичлар ишлатилган. Квант генератор жуда қисқа диапазонда ёруғлик тўлқинлари тарқатади. Биринчи қаттиқ жисм (ёқут) ли Квант генератор — лазерни 1960 й. да америкалик физик Т. Мейман, неон — гелий (Ne — Не) газли генераторни америкалик физиклар А. Жаван, У. Беннет ва Д. Гарриот яратдилар. Оптик Квант генератор ёруғлик манбаларидан ўзининг ўта юқори монохроматлиги (яъни частотасининг турғунлиги) ва нурланиш қуввати б-н фарқ қилади. Газли Квант генератор узлуксиз тартибда 5 кВт гача нурланиш қувватига эга. Қаттиқ жисмли генератор эса 1013 Вт гача нурланиш қувватига эга. Квант генератор радиофизика, оптика ва техниканинг турли соҳаларида қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: КВАНТ ГЕНЕРАТОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ЛАЗЕР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты