КЕЙНСЧИЛИК

КЕЙНСЧИЛИК — иқтисодиёт назариясидаги етакчи йўналишлардан бири, жамият ҳаётида бир қатор макроиқтисодий ҳодисаларнинг ўзаро таъсир кўрсатишини таҳлил қилиш асосида бозор хўжалиги фаолияти механизмларини шарҳлайди ва давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви амалиётини асослаб беради. 20-а. нинг 30-й. ларида пайдо бўлди. Асосчиси инглиз иқтисодчиси Ж. М. Кейнс. К. нинг асосий тамойиллари унинг «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) асарида баён этилган.

20-а. нинг бошларига келиб иқтисодиётнинг беқарорлигини бартараф этиш, чуқур иктисодий тангликлардан чиқиш йўлларини излаш тарзида майдонга келди. Бу даврга келиб классик сиёсий иқтисод мактаблари ва улардан кейинги иқтисодчиларнинг бозорнинг тўла самарадорлиги ва ўз-ўзини тартибга солиш ғоялари амалда тўла ўз тасдиғини топмади. Кейнсчиликнинг асосий ғояси — бозор иқтисодий муносабатлари тизими номукаммал, шу сабабли максимал даражада бандликни ва иқтисодий ўсишни фақат давлатнинг иқтисодиётга аралашуви таъминлай олади. Кейнс бозор иқтисодиётидаги инқироз ва тангликларнинг асосий сабабини шахсий истеъмол буюмлари ва и. ч. мақсадларидаги маҳсулотларга «самарали талаб» (тадбиркорларнинг энг юқори фойда олинишини таъминлайдиган талаб)нинг етарли ҳажмда бўлмаслигида кўради ва умумий талаб ҳажмини ошириш зарурлигини кўрсатади. «Самарали талаб» 2 омиллар гуруҳига — истеъмол товарлари бозори ва и. ч. воситалари бозорига боғлиқ. Истеъмол талаби ҳажми «истеъмолга мойиллик» ва «асосий руҳият қонуни» билан аниқланади. Бу қонунга кўра, жамиятнинг руҳияти шундайки, умумий реал даромад ортиши билан умумий истеъмол ортади, аммо бу ўсиш даромадлар ўсишидан паст бўлгани сабабли иқтисодий ўсишга ёрдам берадиган жамғармалар ҳосил бўлади.

Кейнс ўзининг «бандлик назарияси» асосида иқтисодиётни тартибга солиш тамойилларини илгари сурди ва давлатнинг инқирозга қарши иқтисодий сиёсати дастурини ишлаб чикди. Мувозанат ҳолатида аҳолининг иш билан таъминланиши, бандлик даражаси умумий таклиф, истеъмолга мойиллик ва инвестиция ҳажмига боғлиқ. Бандлик даражаси истеъмолга мойиллик ортган шароитларда, инвестициялар ҳажми кўпайганда ҳам рўй беради, истеъмол товарлари ва и. ч. воситаларига талабнинг ортиши таклифнинг ўсишига олиб келади, ўз навбатида, ўсиб борувчи таклиф янада бандлик ортишини таъминлайди. Меҳнат таклифи унга бўлган талабдан ошиб кетса ишсизлик келиб чиқади. Унинг фикрича, ишсизликнинг бўлиши бозор иқтисодий тизимининг ўзида мавжуд. Ишсизлик туфайли нисбатан ортиқча иш кучининг бир қисми ишсизлар қаторига сиқиб чиқарилади ва тизимда яна мувозанат тикланади. Бундай шароитда давлат истеъмол ва инвестицион товарлар харидори сифатида иқтисодиётдаги умумий талабга таъсир этиши мумкин. Фискал ёки кредит-пул сиёсати, айниқса, солиқ тизими орқали умумий талабни ошириш мумкин. Демак, Кейнс назариясига кўра, тўла бўлмаган бандлик шароитида ҳам умумий мувозанат сақланиши мумкин.

Кейнс инвестицията катта аҳамият беради. Унинг фикрича, инвестициялар и. ч. истеъмолини кенгайтириш, издан чиққан умуммиллий пропорцияларни тиклаш воситасидир. Инвестициялар қиймати билан миллий даромад ўртасидаги микдорий боғлиқлик мультипликатор тамойилини қўллаш асосида аниқланади (қ. Мультипликатор назарияси). Шунга кўра, инвестицияларнинг ҳар қандай ўсиши истеъмолнинг катта солиштирма ҳиссаси ва ўсиш суръатларига қараганда даромад, бандлик ва и. ч. нинг кўпроқ даражада янада пропорционал ўсишини таъминлайди. Шу сабабли инвестицияларда мужассам бўлган талаб иқтисодий тараққиётни давлат харажатларини кенгайтириш, шунингдек, тақчилли бюджетдан молиялаш йўли билан тартибга солиш ва рағбатлантиришнинг асосий объекти тарзида эътироф этилади.

Давлат томонидан иқтисодий жараёнларни тартибга солишнинг самарадорлиги инвестициялар учун маблағлар топиш, имкони борича аҳолини иш билан тўла банд қилиш ва фоиз нормасини қатъий белгилашга боғлиқ бўлади. Фоиз ставкалари қанчалик паст бўлса, инвестицияларга рағбат шунчалик кўпаяди, инвестицион талаб ошади, бандлик ўсади, ишсизлик камайиб боради. И. ч. омиллари (капитал, меҳнат, ер) қанчалик тўла жалб этилса, амалда ўсиб борувчи нархлар юзага келади (пулнинг микдорий назарияси). Ресурслар тўлиқ фойдаланилмаган пайтда ҳам нархларнинг мўътадиллиги сақланиши мумкин. Кейнс назарияси бўйича пул массасини 2 марта ошириш нархларнинг 2 марта ошувига олиб келмайди. 3—6% ишсизлик норма деб қаралади ва «тўла бандлик» сифатида талқин этилади.

Кейнс ғоялари ўз даврида, 2-жаҳон уруши ва ундан кейинги йиллари катта таъсирга эга бўлди, аммо бир қанча ўзгаришларга учради. Айниқса, уруш билан боғлиқ милитаристик сиёсат давлатнинг иқтисодиётда фаол иштирокини талаб этди, урушдан кейинги тикланиш йиллари ҳам бу ғоялар устун бўлди (Германия, Италия, Испания).

20-а. нинг 70-й. ларида саноати ривожланган мамлакатлар тараққиётида ижтимоий йўналтирилганлик кучайди (давлат мулки ортиб борди), давлат бюджет қарзлари кўпайди, ишсизлик қам ўсди, инфляция кучли бўлди, чуқур иқтисодий тангликлар юз бериши давом этди, иқтисодий циклларнинг такрорланиш даври қисқарди, ана шундай шароитда либерал (неолиберал) гоялар устунликни эгаллай бошлади. АҚШда рейгономика, Буюк Британияда тетчеризм давлатнинг иқтисодиётга аралашувини минималлаштирди ва иқтисодий аҳвол яхшиланди. Кейнсчилик ғоялари неокейнсчилик вакиллари асарларида янада ривожлантирилди.

Ад.: Раззо қов А. ва б., Иқтисодий таълимотлар тарихи, Т., 1997; Ядгаров Я. С, История экономических учений, М., 1999. Абдухалил Раззоцов.


Кирилл алифбосида мақола: КЕЙНСЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ
ФРАНЦИЯ
ФИЗИКА
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты