КЕМБРИЙ СИСТЕМАСИ

КЕМБРИЙ СИСТЕМАСИ (ДАВРИ), кембрий (Cambria — Уэльснинг лот. номи) — Ернинг геологик тарихидаги палеозой эратемасининг биринчи даври. Стратиграфик шкалада палеозой эратемасининг ордовик ва юқори протерозойнинг венд системаси оралиғида жойлашган бўлиб, фанерозой эонотемасининг қуйи палеозой эратемасига мансуб. Радиологик хронометрия маълумотларига кўра, кембрийнинг қуйи чегараси 570 млн. йил, юқориси 510 (490) млн. йил қилиб белгиланган.

Кембрий системаси 1835 й. да инглиз геологи А. Сежвик томонидан Буюк Британиядаги Уэльс тоғларида девон давригача бўлган ётқизиқларни ўрганиш вақтида ажратилган. Унинг А. Сежвик томонидан аникланган дастлабки ҳажми ҳоз. замон тушунчасига тўғри келмайди. Кейинроқ А. Сежвик Кембрий системасидан Монто-кембрий комплексининг метаморфик жинсларини ажратган ва кембрийнинг қуйи чегарасига аниқлик киритган. Лекин системанинг юқори чегараси ўзича қолаверди. А. Сежвик йўл қўйган хатонинг асосий сабаби — у палеонтологик методга ишончсизлик билан қаради.

Кембрий системаси ҳажми 1879 й. инглиз геологи Чарльз Лэпворс томонидан аникланди ва ҳоз. замон тушунчасига яқинлаштирилди. У фауна мажмуаларининг фарқига асосланиб девонгача бўлган ётқизиқларни 3 мустақил система — кембрий, ордовик (биринчи марта) ва силурга ажратди, Бундай бўлинишга баъзи ўзгариш ва қўшимчалар қилиниб, ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда. 1888 й. америкалик геолог Ч. Уолкотт кембрий фаунасининг кетма-кетлигига асосланиб, Кембрий системасини 3 қисм (бўлим)га: қуйи кембрий, ўрта кембрий ва юқори кембрийга ажратишни таклиф қилди. Кембрий системаси 20-а. нинг 50-й. ларигача ярусларга ажратилмаган. 1956 й. да Сибирь платформасини ўрганиш асосида қуйи бўлим алдан ва лена ярусларига, ўртаси — амгин ва май ярусларига ажратилди. Юқори бўлими 1982 й. да Козоғистон кесмаси бўйича ярусларга ажратилди. Ўша йили қуйи кембрий яруси шкаласига баъзи ўзгартишлар киритилди (Кембрийнинг умумий стратиграфик шкаласига қ.). Бу яруслар 1989 ва 1992 й. лардаги халқаро шкалага киритилган. Ярусларга ажратишда органик қолдиқлар турли гуруҳларининг эволюцион ривожланиш босқичлари, яъни шу гуруҳлардаги энг кўзга ташланувчи морфологик ўзгаришлар асос қилиб олинган, уларнинг чегаралари эса бу босқичлар орасидаги чегараларга мос келади. Ҳар бир ярус учун трилобитлар, археоциатлар, брахиоподалар, моллюскалар ва б. нинг мутаносиб мажмуалари хос. Кембрий системасида токембрий скелетсиз биоталар йўқолиб, скелетли организмлар пайдо бўлди. Бу ҳолни муҳитдаги кимёвий ўзгаришлар, шунингдек, космик омилларнинг мутаген таъсири деб ҳисоблайдилар. Қуйи кембрий ётқизиқлари орасида денгиз трансгрессияси натижасида денгиз ётқизиқлари кенг тарқалган, ўрта кембрийдан юқори кембрий бошларигача кўп жойларда регрессия содир бўлган. Юқори кембрийда илк бор лагунага хос қизил рангли жинслар топилган. Асосий тектоник структуралар рифей охирларидан бошлаб шаклланган. Ўсимлик дунёси кўк-яшил ва қизил сувўтлар ва ибтидоий юксак ўсимликлардан иборат эди. Кембрийда палеозойда маълум бўлган организмлар гуруҳининг барчаси вужудга келган. Палеоокеанларнинг кембрий сувларида археоциатлар, трилобитлар, булутлар (губки), қулфсиз брахиоподалар, хиолитлар, гастроподалар, стенотекоидлар, игнатанлилар, чувалчанглар, конодонтлар, қисқичбақасимонлар, цианобактериялар, турли сувўтлар ва ҳ. к. яшаган. Уларнинг кўпчилиги секин-аста ривожланиб, тузилишлари мураккаблаша бориб, бутун фанерозой давомида мавжуд бўлган. Кембрийда органик дунёнинг ниҳоятда турли-туман бўлишига йирик денгиз ҳавзаларида яшаш муҳитининг қулайлиги имкон яратди. Денгизларнинг илиқ сувида организмларнинг биологик структурасининг ўзгаришига, янги формаларининг пайдо бўлишига ижобий таъсир этувчи турли кимёвий элементларнинг юқори концентрацияси мавжуд бўлган. Кембрий системаси фойдали казилмалари орасида Қозоғистондаги фосфорит кони, Шарқий Сибирь ва Хитойдаги боксит, Россиянинг Кузнецк Олатовидаги марганец, Сибирдаги тош тузи ва нефть конлари муҳим ўрин тутади. Бу давр ётқизиқлари де-ярли ҳамма қитъаларда аниқланган. Ўрта Осиёда Кембрий системаси ётқизиклари Шим. Тяньшан, Чатқол, Қоратоғ, Норин, Помир тоғларида бор. Ўзбекистонда Писком, Олай, Туркистон тизмаларида, Марказий Қизилқумнинг Нурота ва Томди тоғларида ҳам аникланган. Бу жойларда кембрий атдабаноқсой ярусларида маълум бўлиб, таркибида кўплаб археоциатлар, трилобитлар, хиолитлар, қулфсиз брахиоподалар, оҳак-тошли сувўтлар бўлган денгиз кўмир-кремнийли-сланецли, оҳактошсла-нецли ва карбонатли ётқизиқларда на-моён бўлган. Кембрий системасининг кўмиркремний-оҳактош-сланецли ётқизиқлари руда ҳосил бўлувчи гидротер-мал типли олтин-кумуш-полисульфид рудали формацияларига мансубдир. Кўмир-кремний сланецларнинг юқори радиоактивлиги ва қумли оҳактош лин-заларида кўп микдорда фосфор борли-ги тўғрисида маълумотлар бор.


Кирилл алифбосида мақола: КЕМБРИЙ СИСТЕМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ПАЛЕОЗОЙ ЭРАТЕМАСИ
ОРДОВИК СИСТЕМАСИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты