ЛИТИЙ

ЛИТИЙ (лито… ва лот Lithium) , Li — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 3, ат. м. 6,941, ишқорий металларга мансуб. Иккита барқарор изтопи бор: 6Li (7,52%) ва 7Li(92,48%). 1817 й. да швед кимёгари А. Арфведсон кашф қилган. Литий табиатда кенг тарқалган. Ер пўстининг масса жиҳатдан 6,5-10~3% ни ташкил қилади. 30 га яқин минерали маълум. Асосий минераллари: сподумен LiAl[Si2O6], лепидолит К, 5А1, 5[SiAll0] (F2OH)2 ва петалит (Li,Na)[Si4A10lo]. Л. кумушдек оқметалл (ҳавода хиралашиб, қорамтир парда билан қрпланади) енгил, юмшоқ, чўзилувчан, пичоқ билан кесилади. Зичлиги 533 кг/м3 , суюқланиш т-раси 180,54°, қайнаш т-раси 1340°. Бринелл бўйича қаттиқлиги 7850Па. Барча бирикмаларида Литий бир валентли. Кислород б-н бевосита реакцияга киришганда ёки иситилганда (ҳаворанг аланга бериб ёнади) литий оксид ҳосил қилади. Сув билан бирикканда литий ишқори LiOH ҳосил қилиб водород ажратиб чиқаради. Минерал кислоталар билан фаол реакцияга киришиб, тузлар беради. Азот, водород, галогенлар, углерод, кремний, фосфор бирикмалари ва б. кўпгина моддалар б-н реакцияга киришади. Металлорганик бирикмалар ҳосил кила олиш Литийнинг муҳим хусусияти. Шунга кўра, органик синтезда кўп қўлланилади (қ. Литийорганик бирикмалар). Литий олиш учун таркибида 0,25—30% литий оксид бўлган руда бойитилади. Натижада ҳосил бўлган минерал (сподумен, лепидолит, петалит) концентратларидан Литий ажратиб олинади. Саноатда Литий метали литий хлорид ва калий хлорид аралашмасини электролиз қилиш йўли билан олинади. Ҳоз. вақтда Литий металлотермик усул билан ҳам олинмоқда. Металл Литий қуйма, доналар, сим, стержень шаклида чиқарилиб, вазелин ёки парафин қатлами остида (герметик идишда) сақланади. Литий ядро энергияси и. ч. да, силикат саноатида, кора ва рангли металлургияда, кимё, тўқимачилик саноатларида ва қ. х. да ишлатилади. Литийнинг асаосий бирикмалари. Литий гидрид , LiH — рангсиз кристалл. Суюкланиш т-раси 692° (инерт атмосферада): зичлиги 776 кг/м3. Саноатда Литий, шунингдек, дейтерид LD суюк, Литийни тоза водород (ёки D2), билан 630—730°да бевосита гидрирлаб олинади. Водород ва ёқилғи олишда, синтезда ишлатилади. Литий гидроксид, LiOH — рангсиз кристалл; зичлиги 1440 кг/м1, суюкланиш т-раси 473°. 1000° да Li2O ва Н2О га парчаланади. Концентратланган эритмалар одатдаги т-рада шиша ва чиннини, қиздирилганда кўпгина металларни (никель, олтин ва кумушдан бошқа) емиради. Литий ва унинг оксидларини сувда эритиб ва б. усулларда олинади. Ишқорли аккумуляторларда, стеарат, олеат ва пальмитат каби бирикмаларини олишда ва про-тивогазларда, сув ости кемаларида, аэропорт ва самолётларда карбонат ан-гидридни ютувчи восита сифатида ишлатилади.

Литий карбонат, Li2CO3 — рангсиз кристалл; зичлиги 2111 кг/м3, суюкланиш т-раси 732°, бундан юқори т-рада парчаланади. Сувда оз эрийди. Саноатда поташ, кўпинча, содани Литий тузлари эритмасига таъсир эттириб олинади. Пиротехникада, кора метал-лургияда, шиша ва сопол буюмлар, пластмассалар ва б. и. ч. да қўлланилади.

Литий оксид, Li2O — рангсиз кристалл; зичлиги 2013 кг/м3, суюкланиш т-раси 1453°. 200°да ҳавода қиздириб олинади. Литий LiNO, ни 600°да (мис иштирокида), LiCO3 ни 700° да парчалаш йўли билан ҳам олинади. Махсус шишалар олишда, сир, эмаллар ва б. и. ч. да қўлланилади.

Литий фторид Ғ — рангсиз кристалл; суюкланиш т-раси 849°, қайнаш т-раси 1700°, зичлиги 2600 кг/м3, 1000° да буғлана бошлайди. Сувда жуда секин, нитрат ва сульфат кислотада осон эрийди. Металларни эритиш ва пайвандлашда, кислотага чидамли шаффоф шиша, эмал ва сирлар, люминофор ва лазер материаллар и. ч. да қўлланилади.

Литий хлорид, LiCl — рангсиз кристалл; зичлиги 2070 кг/м3, суюкланиш т-раси 610°, қайнаш т-раси 1382°. Сувда яхши эрийди. Литий хлорид спирт ва б. органик эритувчиларда эриши билан NaCl ва КС1 дан фарқ қилади. Хавони кондициялашда, органик синтезда, фотореагентлар и. ч. да, батарея ва флюслар тайёрлашда қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЛИТИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИСЛОРОД
КАЛЬЦИЙ
КИМЁ
КАЛИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты