ЛОЛА

ЛОЛА (Tulipa) — лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми, манзарали экма гул. Ер юзида унинг 1400 га яқин, жумладан, Евросиёда 100 дан ортиқ, Ўрта Осиёда 64 тури тарқалган. Лолалар пиёзли баҳори ўсимлик ҳисобланади, гулчиликда муҳим аҳамият касб этади. Кўпгина мамлакатлар қаторида Нидерландияда ва Ўрта Осиёда Лола кўпроқ етиштирилади. Ўзбекистоннинг адир ва тоғларида Лоланинг ёввойи 25 тури усади. Лоланинг қизил Л (T.greigii) ва таргил Лола (T.fosteriana) хили гулларининг йирик ва нафислиги билан бошқа Лола лардан фарқ қилади. Селекционерлар яратган навлар сони ҳоз. вақтда бир неча мингдан ортиқ. Ўзбекистон ФА Ботаника боғида 60 га яқин хили ўстирилади. Қизил ранг Л. нинг турли туслилари: оч қизилдан, қора қизилгача, шунингдек, сариқ, тарғил, гунафша ва б. хиллари учрайди. Пиёзи тухумсимон, ромбсимон, шарсимон, диаметри 2,5—4 см, Пояси 20 — 30, баъзан 50 см гача. Барглари 2—3 та, чўзиқ. Тожбаргларининг уз. 8 см. Меваси кўсакча, эни 1,5—2 см, уз. 3 — 6 см. Лола, асосан, адирлар, тошли ва чағир тошли қияликларда яхши ўсади. Уруғи ҳамда пиёзидан кўпайтирилади (пиёзидан кўпайтирилганда эрта гул беради). Май — июнда гуллайди. Июнь — июль ойининг охирларида пиёзи қазиб олиниб, 22—25° ҳароратда қуритиб сақланади, сўнгра ҳарорат 12—13° га пасайтирилади. Сент.-окт. ойларида пиёзи 8—15 см чуқурликда экилади.

Ўрта Осиёда табиий Лолалар Қорақум ва Қизилқум чўлларидан то Помир-Олай ҳамда Тяньшан тоғлари минтақалардаги турли иқлим ва тупроқ шароитида ўсади. Дунёга машҳур энг нафис маданий Лола ларнинг (Голландия Л. лари) аксарият қисми Ўрта Осиё Л. лари заминида яратилган. Ўзбекистон ФА Ботаника боғида Лола ўстириш ҳамда ёввойи ва маданий турларидан янги навлар етиштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилади. Ўзбек миллий урф-одатларида Лола лар. қадимдан эъзозланади (қ. Лола сайли).


Кирилл алифбосида мақола: ЛОЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты