ЛОТИН ТИЛИ

ЛОТИН ТИЛИ — ҳинд-европа тиллари оиласининг италий тиллари гуруҳига мансуб; Италиянинг ўрта қисмидаги Лаций вилоятида мил. ав. 8-а. да яшаган лотин кабиласининг тили. Лотин тилининг аста-секин Рим ҳудудидан ташқарига тарқалиши ва қад. Италиянинг бошқа тилларини сиқиб чиқариши мил. ав. 4—3-а. ларга тўғри келади. Апеннин я. о. нинг лотинлашуви (юнон тили ҳукмрон бўлган Жан. Италия ва Сицилия бундан мустасно) мил. ав. 1-а. да якунланади. Рим империясининг гуллаб-яшнаши, янги-янги мустамлакаларнинг босиб олиниши натижасида Лотин тили Шим. Африка, Испания, Галлия, Германия, Дунайбўйи ҳудудларига тарқалади. Лотин тили даги энг қад. ёдгорликлар мил. ав. 3-а. га мансуб.

Қад. давр Л. т. тарихи бир-биридан у ёки бу даражада фарқланувчи 5 та даврга ажратилади:

1) энг қад. Лотин тили даври (мил. ав. 6—4-а. лар);

2) классик давргача бўлган Лотин тили даври (мил. ав. 3—2-а. лар, адабий Лотин тилининг шаклланиш вақти); 3) классик, «олтин» Л. т. даври (мил. ав. 1-а., жуда бой лексика ва ривожланган адабиёти билан ажралиб туради);

4) классик даврдан кейинги, «кумуш» Л. т. даври (мил. 1-а., адабий тилнинг фонетик ва морфологик меъёрлари узил-кесил шаклланди);

5) сўнгги босқичдаги Лотин тили (2 — 6-а. лар; ёзув тили билан халқ-сўзлашув тили-«халқона лотин» ўртасида тафовут пайдо бўлди).

5-а. да Рим империяси қулаганидан кейин халқ-сўзлашув тилининг минтақавий фарқланиши тезлашиб, бу нар-са 9-а. га келиб алоҳида, мустақил роман тилларинкнг (итальян, француз, португал, испан, румин, молдаван ва б.) пайдо бўлишига олиб келди. Ёзма Лотин тилининг бирлиги сақланиб қолди, у лексик жиҳатдан ривожланишда давом этди, классик Лотин тилининг асосий луғат таркиби ва грамматик курилиши барқарорлашди. Адабий Лотин тили тарқалган барча ҳудудларда у маъмурий бошқарув, савдо-тижорат, мактаб тили эди; ўрта асрларда бутун Ғарбий Европа умумий ёзув тили бўлиб қўлланди; 18—19-а. ларгача дипломатия, илм-фан ва фалсафа тили, 20-а. да эса католик черкови тили, Ватиканнинг (итальян тили билан бирга) расмий тили бўлиб қолди. Лотин тили Европа маданияти ривожида улкан роль ўйнади. Европа тилларидаги сиёсий, илмий ва техник терминологик тизимларнинг лексик жиҳатдан бойиши ва кўпайиб боришига ижобий таъсир кўрсатди.

Лотин тили қадимий ҳинд-европа тилларига хос, уни хетт тили, ҳинд-эрон, кельт тиллари билан яқинлаштирувчи хусуси-ятларни сақлаб қолган. Асосий фонетик жиҳатлари унда унлилар чузикли-гининг фонологи к фарқланишига эгалиги, урғу сўзнинг охирги бўғинига тушмаслиги, ундошларнинг кучсизланиб бориши кабилардан иборат. Морфологик хусусиятлари: флексиядан шакл ясашнинг асосий воситаси сифатида фойдаланиш, флексиянинг 5 тури мавжудлиги, турланишнинг 6 келишикка асосланиши, феълларда 3 хил майл (индикатив, конъюнктив, императив) ва 2 хил нисбат (актив ва ўрта пассив) фарқланиши ва б. Сўз тартибида феъл ran охирида келади. Лотин тили лексикасида яқин қариндош ёки ноқариндош қабилалар тилларининг таъсири сақланиб қолган. Лотин тилига юнон тили, айниқса, мил. ав. 3 — 1-а. ларда кучли ва давомли таъсир кўрсатган. Лотин тили лексикаси, юнон тили билан бирга, илмий терминология соҳасида хануз байналмилал терминларни яратишда манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Абдуваҳоб Мадвалиев.


Кирилл алифбосида мақола: ЛОТИН ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИТАЛИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
ФРАНЦИЯ
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты