КИМЁВИЙ ҲИМОЯ УСУЛИ

КИМЁВИЙ ҲИМОЯ УСУЛИ (ўсимликлар ҳимоясида) — ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда кимёвий моддалардан фойдаланиш. Жаҳон қ. х. да 1945 й. дан кейин бир қатор самарали препаратлар яратилиши билан кенг қўлланила бошлади. Кимёвий ҳимоя усулида фақатгина хўжалик ҳамда санитария-гигиена жиҳатдан апробациядан ўтган ва Давлат комиссияси рухсат этган пестицидлар қўлланилади. Бу тадбирларга риоя қилиш қ. х. маҳсулотларида пестицидларнинг бутунлай қолмаслигини ёки улар миқдорининг йўл қўйилган даражадан ортиб кетмаслигини таъминлайди. Ўзбекистонда деҳқончиликнинг ҳар бир тармоғи учун кимёвий воситаларни қўллаш тадбирлари, яъни ҳар бир препаратнинг сарф меъёри, ишлов беришни бошлаш ҳамда тугатиш муддатлари ва такрорлаш сони белгиланган. Кимёвий ҳимоя усулида кўриладиган тадбирлар 2 хил бўлади: олдини олиш ва зараркунандаларни йўқ қилиш. Олдини олиш тадбирлари зараркунанда организмлар ўсимликларни шикастламасдан олдин ўтказилади (уруғликни дорилаш, кимёвий препаратларни экиш билан бирга ерга солиш ва б.); бу мақсадда фойдаланиладиган пестицид ўз таъсир кучини қўлланилгандан кейин маълум муддат сақлаб туриши керак. 3араркунандаларни йўқ қилишга қаратилган тадбирлар ўсимликни шикастлай бошлаган зараркунандаларга қарши амалга оширилади. Бунинг учун ишлов беришни бутун экин майдонлари ёки дарахтзорларда оптимал муддатларда ўтказиш зарур. Кимёвий ҳимоя усулидан тўғри фойдаланиш учун зараркунандалар сонини муттасил хисобга олиш амалга оширилади, шунингдек, зараркунанда ва касалликларнинг ривожланиши ҳамда кўпайиши прогнози тузилади, уларнинг зарар келтириш имконияти даражаси аниқланади, ҳимоя тадбирларининг самарадорлиги баҳоланади. Зараркунандалар кенг тарқалган жойларда Кимёвий ҳимоя усули тадбирлари улардан бошқа самарали ҳимоя чоралари бўлмагандагина ўтказилади.

Пестицидлардан узоқ вақт ва илмий асосланмаи туриб фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши — биоценоз мувозанати бузилиши, атроф-муҳит ифлосланиши, зараркунандаларда бир ёки бир гуруҳ кимёвий моддаларга нисбатан чидамлилик вужудга келиши ва натижада қарши кураш самарадорлиги кескин камайиши мумкин (Ўзбекистон пахтачилиги тарихида бутифосда фойдаланиш бўнга мисол бўлади). Деҳқончиликда фойдали организмларга зарар келтирмай, факат баъзи зараркунанда ҳашаротларгагина танлаб таъсир қилувчи кимёвий воситалар, айниқса, қадрланади. Кимёвий ҳимоя усулида фақатгина зараркунандаларни заҳарлайдиган моддалардан эмас, балки ҳашаротлар хатти-ҳаракатига таъсир кўрсатувчи препаратлар — аттрактантлар, феромонлар, репеллентлар, гормонал препаратлар ва б. кимёвий бирикмалардан ҳам фойдаланилади. Кимёвий моддаларнинг атроф-муҳит учун хавфеизлигини уларни қўллаш усули ва муддатларини тўғри танлаш билан таъминлаш мумкин. Кимёвий ҳимоя усулини агротехник, биологик ва б. усуллар билан бирга комплекс олиб бориш фойдали ҳашаротларни мумкин қадар саклаб қолиш ҳамда кимёвий воситалар сарфини камайтириш имконини беради. Бундай тадбирлар тизими ҳар бир экин учун улар экиладиган зона шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган (қ. Гербицидлар, Интеграл ҳимоя усули, Пестицидлар).

Султон Алимуҳамедов.


Кирилл алифбосида мақола: КИМЁВИЙ ҲИМОЯ УСУЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
БЕГОНА ЎТЛАР
ГЕРБИЦИДЛАР
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты