ЛЮТЕЦИЙ

ЛЮТЕЦИЙ (лот. Lutetium) , Lu – Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тар-тиб рақами 71, ат. м. 174,967; лантано-идларт киради. Лютецийни 1907 й. да француз кимёгари Ж. Урбен кашф этган. Табиий Лютеций иккита изотопдан ташкил топган. 175Lu (97,40%) ва 176Lu (2,60%); l76Lu радиоактив (Т|/2=2,4-10-10й.). Бирикмаларида 3 валентли, Массаси жиҳатидан ер пўстидаги микдори 8-10 ‘%, денгиз сувларида 1,210~6 мг/л. Ит-тирий минераллари таркибида учрайди. Асосий саноат минераллари — ксенотим, эвксенит, бастнезит. Лютеций — кумуш каби оқ, механик ишловга осон бериладиган металл. Суюқланиш т-раси =1660°, қайнаш т-раси – 3410°. Зичлиги 9,85 г/см3. Л. бирикмаларидан Лютеций оксид Lu2O3, Л. фторид LuF3 ва Лютеций гидроксид (LuOH)3 аҳамиятли бўлиб, улар иссиққа чидамли керамика, лазер материаллар ва металл ҳолдаги Лютеций олишда қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЮТЕЦИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
КАЛЬЦИЙ
КИМЁ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты